
Англия Премер-лигасининг 17-тури доирасида «Астон Вилла» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди ва кескин кечган баҳсда 2:1 ҳисобида устун келди. Ушбу натижа нафақат навбатдаги уч очкони, балки бирмингҳэмликлар учун ўзига хос тарихий серияни ҳам давом эттирди.
Унаи Эмери бошчилигидаги жамоа шу тариқа барча мусобақаларни ҳисобга олганда кетма-кет 10-ўйинда ғалаба қозонди. Бу кўрсаткич «Астон Вилла»нинг жорий мавсумдаги барқарор ва ишончли ўйинини яққол намоён этмоқда.
Ғалабалар силсиласи Европа лигаси доирасида «Маккаби»га қарши 2:0 ҳисобидаги ўйин билан бошланган эди. Шундан сўнг «Вилла» рақибларини бирин-кетин мағлуб этиб, мухлисларини қувонтиришда давом этди. Жамоа нафақат Премер-лигада, балки Европа аренасида ҳам ўзини муносиб тарзда кўрсата олмоқда.
Клуб мағлуб этган жамоалар орасида «Арсенал», «Брайтон», «Вест Ҳэм» ва энди «Манчестер Юнайтед» каби кучли рақиблар ҳам борлиги «Астон Вилла»нинг ҳозирги формаси жиддий эканини кўрсатади. Айниқса, катта клубларга қарши қўлга киритилаётган ғалабалар жамоанинг ўз-ўзига бўлган ишончини янада оширмоқда.
Эмери шогирдлари майдонда интизомли, жипс ва ҳужумкор ўйин намойиш этяпти. Ҳар бир учрашувда ғалабага бўлган иштиёқ ва охиригача курашиш руҳи сезилиб туради.
«Астон Вилла»нинг кетма-кет 10 ғалабаси қуйидагича:
«Маккаби» - 2:0
«Борнмут» - 4:0
«Лидс» - 2:1
«Янг Бойз» (2:1)
«Вулверҳэмптон» (1:0)
«Брайтон» (4:3)
«Арсенал» (2:1)
«Базел» (2:1)
«Вест Ҳэм» (3:2)
«Манчестер Юнайтед» (2:1)
«Астон Вилла» кейинги турда 27 декабрь куни сафарда «Челси»га қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув ғалабалар сериясининг давом этиши ёки тўхташига жавоб беради. Бирмингҳэмлик мухлислар эса жамоасидан яна бир катта натижани интиқлик билан кутиб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.