
Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи адвокат фирибгарлик йўли билан 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Тадбир Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилди.
Аниқланишича, адвокат Шайхонтоҳур туманида жиноят иши бўйича тергов жараёнида гумонланувчига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлламасликни мансабдор танишлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилган. Бу ҳаракат Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан назорат қилинмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
Расмийлар фуқаролардан қонуний масалаларни ҳал қилишда ноқонуний йўлларга мурожаат қилмасликни сўрамоқда. Жиноятга оид ҳар қандай ҳаракат қонуний жавобгарликка олиб келиши мумкинлиги эслатилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.