date

Венсан Компани «Бавария»нинг икки ёш дебютантини баҳолади

Венсан Компани «Бавария»нинг икки ёш дебютантини баҳолади
Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани «Хайденхайм»га қарши 4:0 ҳисобидаги учрашувда илк бор майдонга тушган Кассиано Киала ва Дэвид Сантуш Дайбер ҳақида фикр билдирди. 16 ёшли ҳимоячи қўшиб берилган дақиқаларда захирадан ўйинга қўшилди, 18 ёшли ярим ҳимоячи эса 72-дақиқада майдонга тушди.

«Киала ва Дайбер қарийб саккиз ойдан бери биз билан бирга машғулот ўтказмоқда. Тренингларда улар доим Кейн ва Киммих каби футболчиларга қарши ўйнайди, шунинг учун анча тажриба тўплашди.

Биз уларга ишонишимиз мумкинлигини олдиндан билардик», деди Компани матбуот анжуманида. «Бавария» қишки танаффусга Бундеслиганинг турнир жадвалида пешқадам сифатида йўл олди.

Жамоанинг Дортмунднинг «Боруссия»сидан устунлиги тўққиз очкони ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Венсан Компани «Бавария»нинг икки ёш дебютантини баҳолади