
Ўзгидромет 22 декабрь куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, республика ҳудудларида ҳаво асосан ўзгарувчан бўлиб, айрим жойларда қор, ёмғир, туман ва яхмалак кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди, аммо кечаси ва эрталаб туман тушиши эҳтимолдан холи эмас. Айрим йўл қисмларида яхмалак бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3–5 даража совуқ, кундузи 0–4 даража илиқ атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчилик прогноз қилинмаяпти. Айрим ҳудудларда туман ва йўлларда музлама кузатилиши мумкин. Кечалари ҳаво 1–6 даража совуқ, кундузи эса 0–5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида айрим жойларда енгил қор ёғиши мумкин. Туман ва яхмалак эҳтимоли сақланиб қолади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, бироқ туман ва яхмалак кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
Самарқанд ва Жиззахда айрим ҳудудларда қор ёғиши эҳтимоли бор. Йўлларда яхмалак бўлиши мумкин. Ҳарорат кўрсаткичлари 2–7 даража совуқдан 0–5 даража илиққача ўзгаради.
Қашқадарё ва Сурхондарёда баъзи жойларда ёмғир ва қор аралаш ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Туман ва музлама эҳтимоли мавжуд. Кундузи ҳаво 2–7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғонада ёғингарчилик кутилмайди, аммо туман ва яхмалак эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғиши давом этади. Айрим жойларда туман, йўлларда яхмалак ва қор кўчиши хавфи сақланиб қолади. Мутахассислар 18–22 декабрь кунлари тоғли ҳудудларда эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилишни тавсия қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.