date

Ламин Ямаль Мбаппе рекордига бир қадам қолди


«Барселона» вингери Ламин Ямаль Ла Лига доирасида «Вильярреал»га қарши ўйинда (2:0) гол урди. Ёш испаниялик футболчи 63-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, учрашувдаги якуний ҳисобни белгилаб берди.

Ямалнинг Ла Лигадаги карьера голлари сони 21 тага етди. Бу кўрсаткич XXI аср бошидан буён Европанинг беш етакчи чемпионатида 18 ёшгача бўлган футболчилар орасида иккинчи натижа ҳисобланади.

19 ёшга тўлгунига қадар ундан кўпроқ гол урган ягона футболчи Килиан Мбаппе бўлиб, у Лига 1да 23 та гол қайд этган. Испания чемпионатининг жорий мавсумида яна уч бор гол урса, Ямаль француз ҳужумчининг ушбу рекордини янгилайди.

2025/26 йилги Ла Лига мавсумида Ямаль 14 ўйинда 7 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ламин Ямаль Мбаппе рекордига бир қадам қолди