date

Залевский мураббий топшириғини аниқ бажарганини айтди


А Сериясининг навбатдаги учрашувида “Аталанта” “Дженоа”ни ўйиннинг сўнгги сонияларида таслим этди. Жамоа стандарт вазиятдан сўнг ҳал қилувчи гол уриб, ғалабани илиб кетди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида майдонга тушган Никола Залевский “Аталанта” ҳужумларига янги суръат бахш этди ва якуний муваффақиятга сезиларли ҳисса қўшди. “Майдонга тушаётганимда мураббий мендан одатдагидек ўйнашни, ҳимояга ёрдам беришни ва хавф туғдираётган Нортон-Каффини имкони қадар назорат остида ушлаб туришни сўради.

Мен топшириқни бажардим, бизга уч очко жуда зарур эди”, — дея футболчининг сўзларини calcioatalanta.it келтирди. Ушбу ғалаба “Аталанта”га А Серияси турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилиш имконини берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Залевский мураббий топшириғини аниқ бажарганини айтди