
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Кибермудофаа маркази фирибгарлик ҳолатларига қарши кураш учун махсус Telegram-бот ишга туширгани ҳақида хабар берди. Ботни @cybershielduz_bot номи орқали топиш мумкин.
У зарарли APK-файлларни (Android тизими учун) аниқлаш ва ўчириш имкониятига эга. Шунингдек, бот хавф туғдирувчи ташқи ҳаволаларни топиб, блоклайди ва янги турдаги жиноятлар ҳақида огоҳлантиради.
Марказнинг маълум қилишича, бот тўлиқ ишлаши учун фойдаланувчилар уни администратор ҳуқуқлари билан таъминлаши зарур.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар