9 360
«Тошкент» каналидаги «Пойтахт йўлларида» кўрсатувида қоидабузар пиёдаларга нисбатан кўрилаётган қонуний чоралар ҳақида ҳикоя қилинади
«Тошкент» телерадиоканалидаги «Пойтахт йўлларида» кўрсатуви бугун, 19 январь куни соат 21.00 да эфирга узатилади. Кўрсатувнинг бу сони қоидабузар пиёдаларга нисбатан кўрилаётган қонуний чоралар ҳақида. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Йўллардаги ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи қонун-қоидаларни писанд қилмаган ҳаракат иштирокчисига нисбатан, пиёда ёки ҳайдовчилигидан қатъий назар, ўрнатилган тартибда чора кўрилади. ЙҲҚга амал қилишни истамаган пиёда ЎзРМЖТКнинг 138-моддасига асосан, маъмурий жавобгарликка тортилади. Яъни энг кам ойлик иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида жарима тўлашга мажбур бўлади. Қоидани бузган пиёда ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати йўқлигини баҳона қилиб жазодан қочиб қолиши кўзлаши мумкин. Лекин ЙПХ ходимларига бу фуқаронинг шахсини аниқлаш ортиқча қийинчилик туғдирмайди. Шу ҳудуддаги туман ИИБда фуқаронинг шахси бир неча дақиқада аниқланди. Шу ҳужжат асосида қоидабузар пиёдалар жаримага тортилдилар.
Пиёдалар иштирокида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари, уларни келтириб чиқараётган сабаблар, йўл-транспорт ҳодисалари натижасида гулдек умрлари бевақт ҳазон бўлаётган инсонлар ҳақида жуда кўп гапирилган. Лекин шундай бўлсада, бу мавзу ҳамон энг долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Негаки, ҳамон автомобиль йўлларимизда пиёдалар гоҳ ҳайдовчиларнинг, аксарият ўзларининг айблари билан, яъни «Йўл ҳаракати қоидалари»га риоя қилмасликлари, ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларини қўпол равишда бузишлари оқибатида ҳаётдан кўз юммоқдалар.
Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, кўпгина қоидабузарликларни чеклаш, демакки ҳаракат иштирокчиларининг жаримага тортилишлари олдини олиш мақсадида йўл ўртасига ўрнатилган панжаралар, айрим фуқароларнинг фикрича, пиёдалар билан боғлиқ ЙТҲга сабаб бўлаётган экан. Кўрсатувимизга ҳам ана шу каби фикрларни баён этувчи мурожаатлар бўлганлиги сабабли биз ижодий гуруҳимиз билан кузатув олиб боришни лозим топдик. Илк таассурот бўйича фикр юритадиган бўлсак, ҳақиқатан ҳам йўлни кесиб ўтишга шайланиб турган пиёда тўсиқ ортида кўринмайди. Демак, автомобиль бошқариб келаётган ҳайдовчи илк назарда пиёдалар ўтиш жойида одам борлигини илғамаслиги мумкин. Лекин мана бу чизиқлар ва йўл белгиси бу жой пиёдалар йўлни хавфсиз кесиб ўтишлари учун махсус барпо этилганлигини кўрсатади.
Ҳайдовчи тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига келганда, у ерда одам бор-йўқлигидан қатъий назар, тезликни камайтириши шарт. Агарда ўтиш жойида пиёда кўринса, албатта тўхтаб пиёдани ўтказиб юбориши керак. Мана шу каби вазиятлар кўпинча ҳайдовчи ва ЙП инспектори ўртасида мунозарага сабаб бўларди. Чунки аввалги ЙҲҚда ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларга йўл бериши шарт деб ёзиб қўйилганди. Шу сабабдан ҳам тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида кўчани кесиб ўтишга шайланиб турган биргина инсонга йўл бериш уловларида манзилларига шошилиб кетаётган ҳайдовчиларга малол келарди. 2016 йил 1 мартдан кучга кирган янги ЙҲҚнинг айнан шу бандига ўзгартириш киритилиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёда ва пиёдалар деб алоҳида кўрсатиб қўйилди.
Лекин айрим пиёдалар махсус ўтиш жойлари ажратилган бўлишига қарамасдан айнан мана шу панжаралар устида ошиб ўтишни кўзлайдилар. Пиёдалар бу ҳаракатлари билан ЙХКни бузаётганликларини, ҳайдовчиларга ноқулайликлар туғдираётганликларини, ўз ҳаётларини жиддий хавф остида қолдираётганликларини ўйлаб ҳам кўришмайди. Уларни тартибга чақирсангиз сиздан аччиқланиб, хафа ҳам бўлишади.
ЙТҲга кўпроқ ким сабабчи, пиёдами ёки ҳайдовчи? Ҳар биримиз ҳеч бўлмаса бир мартагина бўлса ҳам шу саволни ўзимизга берганимиз аниқ. Агарда биз кўпчиликни ташкил қилувчи пиёдалар сафида бўлсак, албатта, мушоҳадамиз пиёдалар фойдаси билан якунланган. Аниқ фактларга мурожаат қиладиган бўлсак, ЙТҲлар содир бўлишига сабаб-омиллар орасида ҳайдовчиларнинг бир қатор қоидабузарликлари билан бирга ЙҲҚини умуман ўзига алоқаси йўқ деб ҳисоблайдиган пиёдалар ҳам ўзларига яраша ўринни эгаллаб турибдилар.
Бу каби ҳолатларни намойиш этишни давом эттириш мумкин-у, лекин биз хоҳламасдик. Сабаби ёқимсиз иллатлардан кўра кўз қувонар хислатлар ҳақида гапириш мароқлироқ. Юқорида санаб ўтилган хавфли пиёдаларга қарши курашишнинг ҳам фойдаси камроқ. Токи ўзлари хатоларини тушуниб етмагунларича. Шу ўринда ЙҲҚга мурожаат қилишни лозим топдик. ЙҲҚ 5-бандида пиёдаларнинг бурч ва вазифалари аниқ қилиб белгилаб қўйилган. Лекин афсуски, бу қоидаларни ҳам пиёдалар эмас, балки йўлларда хавф-хатарсиз ҳаракатланишни истаган, кўзлаган манзилига кутилмаган ва албатта кўнгилсиз ҳодисаларсиз етиб олишни кўзлаган ҳайдовчилар ўқиб, яхшилаб ўрганиб олганлар. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди