Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматов шарҳловчи Бахтиёр Насимовга қайд этишича, Ўзбекистонда ҳукумат шаффофлигидаги яхши томонга кескин ўзгаришга Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасининг жорий этилиши билан эришилди.
Вазирлик раҳбарининг маълум қилишича, Шавкат Миромонович томонидан аҳолининг тўғридан-тўғри унга мурожаат қилиши тизимини ишлаб чиқиш топшириғи берилди ва қисқа муддатда кучли тизим жорий этилди. Давлат раҳбарига аризалар, шикоятлар ва таклифларни уч хил усулда: (0 800) 210-0000 телефон рақамига ёки «1000» қисқа рақамига қўнғироқ қилиш; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналарига ташриф буюриш ёки https://pm.gov.uz сайтида мурожаат юбориш орқали йўллаш мумкин.
Виртуал қабулхона сайти максимал даражада содда қилиб ишланган: электрон имзо идентификацияси талаб қилинмайди. Битта саҳифа, битта сайт, битта телефон. Самарали оддийлик ва қулайлик ҳатто пенсионер кишининг ҳам мурожаат қила олишига имкон беради. Ҳар бир ариза берувчи ўз аризаси қандай бораётганини кузатиб бориши, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар эса долзарб муаммолардан хабардор бўлиб туриши мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг планшетида бугунги кунда Виртуал қабулхона бўйича ҳамма нарсани кўриш мумкин: барча статистикани ҳам, қайси вазирлик мурожаатларни кўриб чиқишни кечиктираётганини ҳам. Прокуратурага фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш муддати ўтказиб юборилаётгани устидан назоратни ўрнатиш буюрилган.
Сиёсий ирода, қаттиқ назорат ва «сеҳрли туртки». Одамлар шуни тушундики, уларнинг фикрларини тинглашяпти, буларнинг барчаси вақтинчалик кампания эмас, балки халқ билан доимий мулоқот. Жамоатчиликнинг олий раҳбарият билан бевосита мулоқоти йўлга қўйилган бир пайтда маҳаллий амалдорлар маҳаллий муаммоларни ортиқча қоғозбозликсиз ҳал қилишга кўпроқ эътибор беришга мажбур бўлмоқда.
Кўп нарсалар ижрочидан қаҳрамонона куч талаб қилмайди. Ўзининг хизмат вазифаси билан боғлиқ бевосита мажбуриятларини бажариш кифоя.
Президент Шавкат Миромонович ҳудудларга бориб, ўша вилоятга 30—40 та мурожаатни саралаб олиб келардилар. Шу билан бирга, мурожаатда кўрсатилган муаммони ечиш учун ҳатто вилоят эмас, туман даражасидаги раҳбарнинг аралашуви кифоя қиларди. «Нима учун ҳатто мана шундай оддий масалани ҳал қилиш учун Президентнинг аралашуви талаб этилади?» — дея ҳаққоний савол беради мамлакат раҳбари.
Раҳбарларнинг муайян бир гуруҳига улар ўзлари масъул этиб тайинланган ишни бажариши учун юқорида турган раҳбардан «сеҳрли туртки» керак. «Қўлда бошқариш» бошқарув тузилмаларида чуқур илдиз отган, дейди Ш. Шерматов.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?