
"Барселона" асосий дарвозабони Жоан Гарсия жароҳат олганидан сўнг, жамоа мунтазам равишда голлар ўтказа бошлади. 24 ёшли испаниялик дарвозабон 7 ўйинда атиги 5 та гол ўтказган ва уч учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган эди.
Аммо Войцех Щесни майдонга тушгач, рақиблар "Барселона" дарвозасига 8 ўйинда 15 та гол уришга муваффақ бўлишди. Полшалик дарвозабон бирорта ҳам "қуруқ" ўйин ўтказа олмади.
Чоршанба куни Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги "Барселона" УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида сафарда Бельгиянинг "Брюгге" жамоасига қарши ўйинда 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Каталонияликлар барча мусобақаларда кетма-кет 9 учрашувда гол ўтказиб, сўнгги 12 йилдаги клуб антирекордини қайд этди.
9 ноябр куни "Барселона" Ла Лига доирасида "Сельта" билан тўқнаш келади.
Войцех Щесни 8 ўйинда 15 та гол ўтказиб юборди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар