date

Маркус Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиши мумкин

Маркус Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиши мумкин
Маркус Рэшфорднинг келажаги ҳануз муҳокама марказида қолмоқда. Fichajes портали 28 ёшли ҳужумчининг ҳолати ҳақида янгилик эълон қилди.

Манбаларнинг хабарига кўра, "Барселона" ҳозирда Рэшфорднинг трансферига 29 миллион евро сарфлаш имкониятига эга эмас. Каталониялик клуб раҳбарияти ҳозир асосан шартномаларни узайтириш ва ойликларни қайта кўриб чиқишга эътибор қаратмоқда.

Агар вазият ўзгармаса, Маркус "Манчестер Юнайтед"га қайтишга мажбур бўлади. Агар "Барселона" Рэшфордни сотиб олмаса, "Манчестер Юнайтед" футболчини бошқа клубларга сотишга тайёр, аммо нархни 45 миллион еврога кўтаришни режалаштирмоқда.

Маркус Рэшфорд "Барселона" сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Маркус Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиши мумкин