Ўзбекистонда “Онлайн шифокор” тиббий ёрдам энди телефон орқали

1 дақиқа ўқиш915
Ўзбекистонда “Онлайн шифокор” тиббий ёрдам энди телефон орқали

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, 2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда шошилинч тиббий ёрдам тизимида “Онлайн шифокор” хизмати йўлга қўйилади.

Янги платформа орқали фуқаролар фавқулодда вазиятларда масофадан туриб шифокор маслаҳатини олиш имконига эга бўлади. Бу тизим шошилинч ёрдам марказлари, шифохоналар ва поликлиникалар ўртасидаги боғланишни кучайтиради ҳамда тиббий қарорларни тезроқ қабул қилишга ёрдам беради.

Лойиҳа соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш дастури доирасида амалга оширилмоқда. Вазирлик маълумотларига кўра, сўнгги йилларда тизим самарадорлиги сезиларли даражада ошган.

Бугунгача 2400 нафар диспетчер махсус тайёргарликдан ўтди. Бунинг натижасида тез ёрдам манзилга етиб боришдаги кечикишлар 1,1 фоиздан 0,3 фоизгача қисқарган. Энг муҳими, қўнғироқларга жавоб бериш вақти 25–30 дақиқадан 10–15 дақиқагача камайган.

Сўнгги саккиз йилда шошилинч ёрдам пунктлари сони 818 тадан 1600 тагача, бригадалар сони эса 2800 тагача ошди. Шу билан бирга, ҳар бир чақириқ учун дори воситаларига сарфланадиган маблағ 750 сўмдан 11 800 сўмгача кўтарилган.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, “Онлайн шифокор” хизмати тиббий ёрдамнинг самарадорлигини янада ошириб, инсон ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини кенгайтиради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?