18:20 / 27.03.2019
2 577

Барқарор ривожланиш учун энергия самарадорлиги

Барқарор ривожланиш учун энергия самарадорлиги
Ўзбекистон мавжуд Фарғона ва Бухоро заводларини модернизация қилиш мақсадида Жиззах нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши бўйича реажаларини бекор қилган ҳолда миллий энергетика соҳаси ривожига бўлган ёндошувни янгилади. «Нефтегазинвест» компаниясининг бошқарув раҳбари ўринбосари Ҳусниддин Тўраев хабар берди.

Мазкур қадам мамлакатда мавжуд энергиянинг етишмаслик даражасини камайтириш ва ишлаб чиқариш қувватларининг энергия самарадорлигини ошириш йўналтирилган. 2018 йил охиридаги ҳолатга кўра, республика НҚИЗ ўртача юки 60 фоиздан ошмади.

Шу билан бирга, Тўраквнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон 2017 йилда имзоланган ҳамкорлик келишувига биноан Ўзбекистон Қозоғистондан ҳом нефт импорт қилишни режалаштирган. Бироқ импорт ҳажми аввал келишилган 2 миллион тоннадан сезиларли даражада камроқ бўлиб, ички энергетика эҳтиёжларини қондиришга қаратилади.

Ўзбекистон миллий энергетика соҳасидаги мавжуд комплекс муаммоларни ҳал этиш учун қатор чораларни амалга оширмоқда. Феврал ойида давлат раҳбари умумий қиймати 8,1 миллиард доллар бўлган 31 саноат лойиҳаларини молиялаштиришни тасдиқлади. Рўйхат электр энергияси ишлаб чиқарувчи қувватлари ва инфратузилмаларни модернизация қилишга қаратилган ташаббусларни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев сўзларига кўра, Ўзбекистонда Қайта тикланувчи энергия манбаларини (ҚТЭМ) ривожлантириш учун аҳамиятли истиқболлар мавжуд. Республика Президенти энергетика вазирлиги ва «Ўзбекэнерго» АЖ зиммасига 2,5 миллиард доллар умумий қийматдаги 13 лойиҳа учун хорижий ҳамкорларни излаб топиш вазифасини юклади.

Энергия танқислигининг ўсиши ва амалга оширишнинг турли босқичларидаги мавжуд қатор лойиҳаларни ҳисобга олган ҳолда, товон орқали ички бозорда мавжуд энергиянинг етишмаслигини камайтириш йирик ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни янада кенгайтиришга имкон беради.

Масалан, япон консорциуми Mitsubishi Corporation ва Mitsubishi Hitachi Power System сентябрь ойида Навоий иссиқлик электр станциясида иккинчи буғ-газ қурилмаси (БГҚ)ни ишга туширишни режалаштирган бўлиб, бу Навоий тоғ-металлургия комбинати, «Навоийазот», «Қизилқумцемент» акциядорлик жамиятининг самарали фаолиятини таъминлайди, қолган қувват эса маҳаллий аҳолининг энергия танқислигини қондиришга сарфланади. Япония технология етказиб берувчи компанияси юқори даражали ФИК билан республикада замонавий ва самарадор энергия БГҚ қурилишларини давом эттиришни мақсад қилган.

Ўзбекистонда энергетика хавфсизлиги манфаатлари йўлидаги самарали ҳамкорликка яна бир мисол – ЛУКОЙЛ билан ҳар йили ички бозорга 5 миллиард куб метр қийматида газ етказиб бериш бўйича март ойида тузилган шартномадир. Мазкур чора-тадбир энергия талабини тезкорлик билан уйғунлаштиришга ва истиқболли лойиҳаларнинг барқарор ривожини таъминлашга ёрдам беради.

ЛУКОЙЛ республикадаги йирик хорижий инвестор бўлиб, Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармоянинг умуий ҳажми 8 миллиард долларни ташкил этади. Компания ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқаришнинг экологик хавфсизлигига кенг кўламли инвестиция ажратади. Компаниянинг барча фаолият турлари экологик хавфсизлик бўйича халқаро стандарт (ISO 14001:2015) асосида бошқарилади. Хаузак-Шоди участкаларида Қандим конлари гуруҳини ишлаб чиқишда атроф-муҳитнинг биологик хилма-хиллигини сақлаш бўйича ҳаракатлар режаси амалга оширилмоқда. Бундай ёндошув Ўзбекистонда карбонат ангидрид чиқиндилари билан боғлиқ оғир вазиятда жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Шу тариқа, мамлакат энергетика мустақиллиги учун жиддий таҳдид солган ва кўп ҳолларда истиқболли лойиҳаларнинг ўсиш суръатини чеклайдиган ички бозор энергия танқислиги муаммоларини бартараф этиш йирик бозор ўйинчилари билан ҳозирги вақтда аҳолининг тежамкор энергияга бўлган эҳтиёжини қондириш учун йўналтирилган ва мамлакатнинг барқарор экологик ҳамда ижтимоий ривожланиши учун инвестиция киритишга қаратилган ҳамкорлик алоқаларини устувор ривожлантиришга имкон беради.

Бундай ёндошув орқали тадбиқ этилган энг яхши амалиётлар янги бозор иштирокчилари учун намунага айланади ва Ўзбекистон манфаатлари йўлида янги лойиҳаларни амалга оширишдаги вақтинчалик ҳаражатларни қисқартиришга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Барқарор ривожланиш учун энергия самарадорлиги