date

Тошкент метроси: Биринчи бекат очилган кун

Тошкент метроси: Биринчи бекат очилган кун
1977 йил 6 ноябр санаси Тошкент шаҳри тарихида муҳим аҳамиятга эга. Айни шу куни Тошкент метрополитенининг биринчи линиясининг илк қисми тантанали равишда очилди.

Бу метро Ўрта Осиёда биринчи ва собиқ ССРда еттинчи метро бўлиб, бу ҳақда “Tashkent Retrospective” лойиҳаси “Mytashkent.uz” манбасига таяниб хабар берди. Байрамнинг марказий воқеаси собиқ “В.И. Ленин майдони” (ҳозирги “Мустақиллик майдони”) бекатида ўтказилган митинг бўлди.

Расмий маросим давомида “Тошметрострой” трести бошлиғи П. В.Семёнов метро калитини рамзий тарзда ўша даврнинг Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси биринчи котиби Шароф Рашидовга топширди. Қизиғи, айнан 6 ноябр куни Шароф Рашидовнинг туғилган куни бўлиб, метрополитеннинг очилиши унинг таваллуд айёмига тўғри келган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент метроси: Биринчи бекат очилган кун