date

“Тўйлар беллашув эмас”: Турдимов дабдабага чек қўйишни талаб қилди

“Тўйлар беллашув эмас”: Турдимов дабдабага чек қўйишни талаб қилди

Сирдарё вилоятида тўй ва маросимларда ортиқча дабдаба ҳамда исрофгарчиликка чек қўйиш масаласи муҳокама қилинди. Йиғилишда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлар, мансабдорлар ва мулкдорлар халққа тўйларни меъёрда ўтказишда шахсий намуна бўлиши кераклигини таъкидлади.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, айрим тўй ва маросимларда ҳашамат ортиб бораётгани жамиятда нотўғри тамойилга айланмоқда. У тўйни беллашув ёки мақтаниш майдони сифатида эмас, балки бахт ва дуои хайр куни сифатида қабул қилиш лозимлигини қайд этди.

— “1914 йилда Маҳмудхўжа Беҳбудий ‘Ойна’ журналида тўйларда ортиқча харажатнинг жамият учун зарар эканини ёзган. Бир аср ўтса-да, бу гаплар ҳануз долзарб. Исроф — маънавий ҳам, иқтисодий ҳам йўқотиш”, — деди Турдимов.

Вилоят раҳбари таъкидлашича, ҳокимлар ва масъуллар ўз тўйлари ёки қариндошларининг маросимларини ҳам камтарона ўтказиб, амалий намуна кўрсатишлари шарт.

— “Кўз-кўз қилиш, мақтаниш — калтабинлик. Биз халққа фақат гап билан эмас, амалиёт билан намуна бўлишимиз керак”, — деб таъкидлади Турдимов.

Йиғилишда тўй ва маросимлар учун белгиланган қоидаларга риоя этиш, исрофгарчиликнинг олдини олиш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Тўйлар беллашув эмас”: Турдимов дабдабага чек қўйишни талаб қилди