«Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz» Norma келтирган Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Марказий банки қарорига асосланиб.
Хусусан, мониторинг қилинадиган офшор зоналар, валюта операциялари (импорт бўйича тўлов, банк ҳисоб варақларига ўтказиш) рўйхати кенгайтирилди. Унга Америка Самоаси, Аруба, Гватемала, Доминика, Кирибати, Монако, Норманд Олдерни ороли, Питкерн, Сан-Марино, Сен Мартен (Синт Мартен), Уругвай и Филиппин киритилди.
Рўйхатда жами 69 та минтақа кўрсатилган.
Бундан ташқари, банк филиаллари ва божхона хизмати органларининг ҳудудий бошқармаларидан ахборот оладиган солиқ органлари аниқлаштирилди — ҳудудий давлат солиқ бошқармалари ва Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси.
Ҳужжат билан, шунингдек, мезонлардан бири — резидент-жисмоний шахс томонидан жисмоний шахсларнинг хориждаги ҳисоб варағига пул маблағлари ўтказмаси суммасига тузатиш киритилди. Агар бир календарь йили давомида ўтказма суммаси 100 миллион сўмдан ортиқ бўлса (илгари — экв. 10 минг доллар) банклар хабар беришлари керак, деб ёзмоқда Norma.
Нашрнинг маълум қилишича, валюта операциялари тўғрисидаги маълумот илгаригидек йил бошидан ўсиб бориш тартибида эмас, балки ҳар ҳисобот ойи учун алоҳида тақдим этилади.
Бундан ташқари, божхона органлари олиб кирилаётганда ҳам, олиб чиқилаётганда ҳам (илгари – фақат олиб кирилаётганда ва оширилганда) аниқланган товарнинг фактура қийматини асоссиз равишда ошириш ва камайтириш ҳолатлари тўғрисида хабар беришлари керак.
Spot маълумотларига кўра, 2018 йилда Марказий банк Ўзбекистоннинг асосий тўғридан-тўғри инвесторлари тўғрисидаги статистик маълумотларни эълон қилиб борган. Етакчилар орасида таниқли офшор ороллардан бўлган Британиянинг Виржиния ороллари ҳам бор эди. Ҳозир вазият қандай эканлиги номаълум, чунки Марказий банк ушбу статистик маълумотларни эълон қилмай қўйди.
2019 йил ноябрь ойида Давлат солиқ қўмитаси чет эл валютасининг чиқиши ва муддати ўтган дебиторлик қарзларининг ўсиши шубҳали офшор зоналарга пул ўтказмалари билан боғлиқлиги ҳақида маълум қилган.
Маълумот учун, солиқ солиш бўйича имтиёзли режимни тақдим этадиган ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда ахборотни ошкор этишни ҳамда тақдим этишни назарда тутмайдиган давлатлар ва ҳудудлар офшор зоналар дейилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди