Давлат иситиш мавсумида 1,1 млн оилага ёрдам беради

1 дақиқа ўқиш455
Давлат иситиш мавсумида 1,1 млн оилага ёрдам беради

Иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига моддий ёрдам кўрсатиш учун 1,2 триллион сўм ажратилади, деб хабар берди [Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги].

Президент қарорига мувофиқ, бу йил ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурига 1,1 миллиондан зиёд оила киритилди. Улардан 822 мингтаси аввалдан ижтимоий реестрда бўлган, яна 290 мингга яқини “Маҳалла еттилиги” орқали қўшимча аниқланган.

Қўшимча рўйхатга боқувчисини йўқотганлар, ногиронлиги бўлган аъзоси бор оилалар, оғир касалликка чалинганлар, ёлғиз кексалар ва газ тармоғига уланмаган оилалар ҳам киритилган. Шунингдек, меҳнат миграциясидаги боқувчиси бор ёки вақтинча ишсиз шахслар яшайдиган хонадонлар ҳам ёрдам олади.

Маълумотларга кўра, ўтган йили 120 минг оилага 270 минг сўмдан моддий ёрдам берилган бўлса, бу йил ажратиладиган маблағ миқдори 2,5 баробарга оширилган.

Дастур доирасида ажратиладиган 1,2 триллион сўм давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Мутахассислар бу ташаббус иситиш мавсумида ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлар учун катта енгиллик яратишини таъкидламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?