
Ўзгидромет маълумотларига кўра, 30 октябрь куни мамлакатнинг кўпчилик ҳудудларида барқарор ва ёмғирсиз об-ҳаво кузатилади.
Тошкент шаҳрида осмон бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 8–10, кундузи эса 23–25 даража атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида ҳам ҳаво асосан очиқ бўлади. Фақат кечаси айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан эсиб, баъзи ҳудудларда кучайиши эҳтимол қилинмоқда. Кундузи ҳарорат 25 даражагача кўтарилади.
Бухоро ва Навоийда ёмғирсиз, илиқ ва барқарор об-ҳаво кутилмоқда — ҳарорат тунги 6–11 даражадан кундузги 25 даражагача кўтарилади.
Марказий вилоятларда — Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда ҳам ҳаво ёмғирсиз ва бироз булутли бўлади. Ҳарорат кундузи 20–25 даража, кечаси эса 6–11 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳаво илиқроқ — кундузи 28 даражагача, кечаси эса 13 даражагача бўлади.
Фарғона водийсида (Андижон, Наманган, Фарғона) ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳарорат кундузи 18–23 даража, кечаси 6–11 даража атрофида бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир кутилмайди, аммо ҳаво салқин бўлади: тунги ҳарорат 2–7 даража, кундузи эса 12–17 даража атрофида.
Мутахассислар маълум қилишича, бу ҳафта мамлакат бўйлаб илиқ ва барқарор об-ҳаво сақланиб туради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!