
Энергия ресурслари ва табиий газ бозорларини эркинлаштириб, соҳага хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш ҳамда эҳтиёжманд аҳолини ҳимоя қилиш учун ижтимоий истеъмол нормаларини киритиш режалаштирилмоқда.
2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, энергетика соҳасида соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, барча иштирокчиларга тенг имкониятлар бериш ва нархларни шакллантиришнинг шаффоф механизмларини жорий қилиш мўлжалланган.
Бунда, электр энергияси ва табиий газнинг рақобатли бозорини тартибга солувчи мустақил орган - регуляторни, ягона харид қилувчи функциясини бажарувчи компанияни, миллий диспетчерлик марказини ташкил қилиш назарда тутилади.
Халқаро молия институтларининг (Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки) экспертлар ва консультантлар билан биргаликда қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилади: янги таҳрирдаги “Электр энергетикаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси; “Табиий газ тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Магистрал электр тармоқлари кодекси (GrId Code) ва тақсимловчи тармоқларни эксплуатация қилиш, истеъмолчиларни тармоққа улаш, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашни назарда тутган ҳолда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ўзида мужассамлаштирган Тақсимлаш тармоқлари қоидалари (Distribution Code) тасдиқланади.
Эҳтиёжманд аҳолини ҳимоя қилиш учун энергия ресурслари бўйича ижтимоий истеъмол нормалари киритилади. Бунда:
- халқаро экспертлар ва молия институтлари кўмагида мазкур йўналишда халқаро тажрибани ўрганиш ва таҳлил қилиш;
- эҳтиёжманд аҳоли учун энергия ресурсларини ижтимоий истеъмол нормалари бўйича асосланган таклифларни ишлаб чиқиш;
- келишилган таклифларни (табақалашган тарифларни жорий этиш юзасидан) Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва режа-жадвални қабул қилиш режалаштирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар