21:21 / 09.12.2017
7 285

“Умид қўли”: Машҳур суратдаги чақалоқнинг тақдири қандай кечди?

“Умид қўли”: Машҳур суратдаги чақалоқнинг тақдири қандай кечди?
1999 йили ушбу ҳикоя бутун дунё аҳлини ларзага солди. АҚШлик ҳомиладор аёл УТТ текширувидан ўтган пайтда ҳомилада умуртқа поғонаси нуқсони борлигини аниқланди. Бу эса унинг ҳеч қачон юра олмаслигини англатар эди...

Жарроҳлар ўта нозик ва мураккаб операцияни ўтказишга қарор қилдилар. Улар боладаги нуқсонни она қорнидаёқ операция усули билан тўғирлаш мумкин деган ҳулосага келишган.

Операция муваффақиятли ўтди. Жараён охирлаб қолганда эса она қорнидан чақалоқнинг митти қўлчаси кўринди ва жарроҳнинг бош бармоғини гўё унга умид билдираётгандек, ундан кўмак сўраётгандек ушлаб олди!

Ушбу ҳодиса жараён давомида иштирок этган сураткаш кадрларига муҳрланди. Сурат “Умид қўли” номи билан бутун дунёга тарқалди.

Операция натижасида болакай 1999 йилнинг 2 декабрь куни нуқсонларсиз дунёга келди ва унга Сэмюэль Александ Армас дея исм берилди.

Айни пайтда Сэмюэль 18 ёшда.

Йигит жарроҳлар маҳорати сабаб бугунги кунда тўлақонли ҳаёт кечирмоқда ва ҳатто спорт билан ҳам шуғулланади. Унинг тақдири эса шифокорлар билим ва жасорати сабаб ажойиб тус олди!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Умид қўли”: Машҳур суратдаги чақалоқнинг тақдири қандай кечди?