date

Жоао Канцело Ал-Ҳилал клубини вадани бажармаганликда айблади

Joao Cancelo Al-Hilal klubini va'dani bajarmaganlikda aybladi

Португалиялик ҳимоячи Жоао Канцело Саудия Арабистонининг Ал-Ҳилал клуби раҳбариятини ўзига берилган вадаларни бажармаганликда айблади. Футболчининг сўзларига кўра, клуб мутасаддилари уни Саудия Pro лигаси учун рўйхатдан ўтказишга вада беришган, бироқ якунда бу ишни амалга оширишмаган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

ДАЗН нашрига берган интервюсида Канцело вазиятга ойдинлик киритди: "Ал-Ҳилал клубида менга ҳақиқатни айтмаган инсонлар бор эди. Улар мени таркибга киритишларини айтишганди, аммо вақт келганда сўзларидан қайтишди. Мен ҳар доим ўз сўзимнинг устидан чиқаман ва ҳеч кимга нисбатан гина сақламайман".

Ҳозирда Барселона сафида ижара асосида тўп сураётган ҳимоячи Ханси Флик қўл остида ўзининг энг яхши спорт формасини тиклаб олди. У каталонияликлар таркибида 2025-26 йилги мавсумда Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди ва ўз фаолиятидаги ютуқлар қаторига яна бир муҳим совринни қўшиб қўйди.

Ал-Ҳилал клуби эса футболчини текинга қўйиб юборишни истамаяпти ва унинг трансфери учун 15 миллион евро талаб қилмоқда. Барселона эса Канцелони фақат эркин агент сифатида сақлаб қолиш ниятида, бу эса томонлар ўртасидаги музокараларни мураккаблаштирмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 31 ёшли ҳимоячи фаолияти давомида Европанинг топ-5 чемпионатларидан тўрттасида ғолиб чиқишга муваффақ бўлди. У аввалроқ Манчестер Сити билан Англия Премер-лигаси, Ювентус билан А Серия ва Бавария билан Бундеслига чемпионлигини қўлга киритган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жоао Канцело Ал-Ҳилал клубини вадани бажармаганликда айблади