![Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради?](/uploads/posts/2024-04/21d437ca88_43417010_0671280787_1920x0_80_0_0_25b096d1eee8282246edf2833818d0f4_jpg.webp)
© Маданият вазирлиги
13 апрель куни Ўзбекистон амалий санъат музейида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Қатар Маданият вазирлиги масъуллари, шунингдек бир гуруҳ қатарлик ўқувчилар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
![](/uploads/posts/2024-04/fb1a13f6db_43417034_001280853_1920x0_80_0_0_59b875bc60dd422876c25da4a3116e4e_jpg.webp)
© Маданият вазирлиги
Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги маданий ҳамкорлик доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилди.
“Бундай амалиёт маданият вазири лавозими фаолиятимда биринчи маротаба бўлаяпти, яъни Қатардан болалар ташриф буюришди Ўзбекистонга. Энг аввало, Қатар Давлатининг Ўзбекистонга бўлган муносабати бу. Биз ўзимиз яхши кўрган, ўзимиз қадрли деб ҳурмат қилган халққа фарзандларимизни ишониб топширишимиз мумкин. Бугун ана шундай воқеани гувоҳи бўлаяпмиз”, - деди Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков.
![](/uploads/posts/2024-04/a2c9b11fe4_43416968_001280853_1920x0_80_0_0_0abb10a3dac5bbe90885bbcf38371e49_jpg.webp)
© Маданият вазирлиги
Қатар Маданият вазирлигининг бир гуруҳ масъуллари ҳамда қатарлик ўқувчиларнинг Ўзбекистондаги тарихий-маданий мерос объектларига ташрифи 19 апрелга қадар давом этади.
Қатар делегациясининг Тошкент шаҳрининг Ҳазрати Имом мажмуаси, Бароқхон мадрасаси, Хўжа Аҳрор валий масжиди, Кўкалдош мадрасаси, Чорсу бозори, “Темурийлар тарихи” давлат музейи, Ўзбекистон амалий санъат музейи, Шаҳидлар хотираси ёдгорлик мажмуаси, Тошкент телеминораси, Тошкент ҳайвонот боғи, “Tashkent city mall” савдо маркази, “Маgic city” кўнгилочар маркази, “Миллий боғ” ҳамда Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор нуқталарига бориши режалаштирилган.
![](/uploads/posts/2024-04/6741b37d17_43417035_001280853_1920x0_80_0_0_1f55f46d8d18633c0bdd041ac9b6383f_jpg.webp)
© Маданият вазирлиги
Ўзбекистон президентнинг 2023 йилнинг 1−2 октябрь кунлари Қатарга давлат ташрифи доирасида Қатар билан маданият, туризм, санъат ва ҳунармандчилик соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилган эди. Шунга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қатар Давлати Ҳукумати ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорлик меморандум”и имзоланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Келишган қомати туфайли ишдан бўшатилган Голливуд юлдузларининг ёрдамчилари расм](/uploads/posts/2024-06/x97b413140b_photo_2024-06-13_06-41-04-2ocj2vqu.webp.pagespeed.ic.JUBLxqIkZ1.webp)
Келишган қомати туфайли ишдан бўшатилган Голливуд юлдузларининг ёрдамчилари
![Глобал исиш туфайли Сибирда “дўзах эшиклари” кенгаймоқда расм](/uploads/posts/2024-06/xada91716f3_1-h5sd8dqh.webp.pagespeed.ic.9ZKEElVbUZ.webp)
Глобал исиш туфайли Сибирда “дўзах эшиклари” кенгаймоқда
![Столтенберг: “НАТО россиялик жосусларнинг ҳаракатларини тўхтатиши керак” расм](/uploads/posts/2024-06/x0782ff07dc_photo_2024-06-13_22-10-51-ogebhvf.webp.pagespeed.ic.EhwBGj7QiH.webp)
Столтенберг: “НАТО россиялик жосусларнинг ҳаракатларини тўхтатиши керак”
![Сеул: КХДР Россияга 5 млн артиллерия снарядини топширди расм](/uploads/posts/2024-06/xa7af9200f0_zgcuja_duzoo7xkffkynymx4d5efjyzh.webp.pagespeed.ic.lR9d8WSIG2.webp)
Сеул: КХДР Россияга 5 млн артиллерия снарядини топширди
![Сирил Рамафоса иккинчи муддатга Жанубий Африка президенти этиб сайланди расм](/uploads/posts/2024-06/xf20c00cbda_bbc-4jciynqj.webp.pagespeed.ic.mrsmIOj9DD.webp)
Сирил Рамафоса иккинчи муддатга Жанубий Африка президенти этиб сайланди
![Германия ЕИнинг Россияга қарши янги санкцияларини блоклади расм](/uploads/posts/2024-06/x73fc328035_uk5mf9lubn_v3dsdybemye52xzgy3gff.webp.pagespeed.ic.1kgobluBlr.webp)
Германия ЕИнинг Россияга қарши янги санкцияларини блоклади
![Исроил ҳаво кучлари Ливаннинг Тир шаҳрига ҳужум уюштирди расм](/uploads/posts/2024-06/xfd144143c5_dr-jwm2ormi.webp.pagespeed.ic.OqQgGhY1hD.webp)
Исроил ҳаво кучлари Ливаннинг Тир шаҳрига ҳужум уюштирди
![Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага лойиқ эдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита гол уришимиз керак эди" расм](/uploads/posts/2024-06/xffe2db4d19_s_20babayan.webp.pagespeed.ic.tpkqkYcT0Z.webp)
Самвел Бабаян: "Бугун ғалабага лойиқ эдик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита гол уришимиз керак эди"