Фото: Дунё
Британиянинг нуфузли The Guardian газетасида "Аср кўргазмаси: Ўзбекистондан Лондонгача бўлган Ипак йўли" сарлавҳали мақола эълон қилинди.
"Дунё" хабарига кўра, нашрда Британия музейларида илк бор VII асрда яратилган олти метр узунликдаги монументал деворий сурат, шунингдек, VIII асрга оид фил суягидан ясалган дунёдаги энг қадимги шахмат доскаси каби Самарқанд музейлари коллекцияларидан намуналар намойиш этилиши таъкидлаган.
Маълум қилинишича, экспонатлар жорий йилнинг сентябр ойида очиладиган кўргазма учун қадимий Самарқанд шаҳридан Британияга етказилади. "Тарихда биринчи марта Ўзбекистон музейларидаги экспонатлар Британияга келтирилмоқда", дейилади мақолада.
Қайд этилишича, ушбу кўргазмада 300 дан ортиқ экспонатлар 29 та миллий ва халқаро муассасалар томонидан тақдим этилади.
"Туя, от ва фил минаётган одамлар тасвирланган олти метрли деворий сурат Самарқанддаги музейнинг "Элчилар зали"да жойлашган. 660 йилларга оид ва 1960 йилларда топилган ушбу қадимий сурат минтақада йирик савдогарлар бўлган қадимги суғдлар томонидан яратилган ноёб санъат намунасидир", – дея таъкидлаган The Guardian.
Мақолада, шунингдек, 2025 йилнинг февралига қадар давом этадиган ушбу кўргазма чипталари яқин кунларда сотувга чиқарилиши хабар қилинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди