00:48 / 17.06.2024
73

Евро—2024. Нидерландия Польша устидан иродали ғалабага эришди

Евро—2024. Нидерландия Польша устидан иродали ғалабага эришди
Футбол бўйича Европа Чемпионатининг D гуруҳининг 1-турида Польша Нидерландия билан баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 16-дақиқасида Польша футболчиси Букса ҳисобни очди. 29-дақиқада Коди Гакпо мувозанатни тиклади. Бўлим дуранг натижа билан якунланди.

Иккинчи бўлимда голландлар тўпни кўпроқ назорат қилди ва 83-дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олишга муваффақ бўлди. Вегорст жамоасининг ҳужумини гол билан якунлади.

Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва ўйинда Нидерландиянинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Франция Австрияга қарши майдонга тушади.

Евро—2024
1-тур
16 июнь, якшанба

Польша – Нидерландия 1:2
Голлар
: 1:0 – 16 Букса, 1:1 – 29 Гакпо, 1:2 – 83 Вегорст.
Польша: Шенсни, Саламон (Берешински, 86), Беднарек, Кивер, Франковски, Залевски, Зелиньски (Петровски, 78), Романчук (Слиш, 55), Шимански (Модер, 46), Урбански (Свидерски, 55), Букса.
Нидерландия: Вербрюгген, Думфрис, де Врей, ван Дейк, Аке (ван де Вен, 87), Схаутен, Верман (Вейналдум, 62), Рейндерс, Симонс (Мален, 62), Гакпо (Фримпонг, 81), Депай (Вегорст, 81).
Огоҳлантириш: Верман (15).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Евро—2024. Нидерландия Польша устидан иродали ғалабага эришди