09:31 / 14.06.2024
155

Столтенберг: “НАТО россиялик жосусларнинг ҳаракатларини тўхтатиши керак”

Столтенберг: “НАТО россиялик жосусларнинг ҳаракатларини тўхтатиши керак”
Фото: Reuters
НАТО аъзолари Москванинг қўпорувчилик ва киберҳужумларни ўз ичига олган душманона ҳаракатларига жавобан альянс бўйлаб россиялик жосусларга нисбатан қаттиқроқ чоралар кўриш ниятида. Бу ҳақда НАТО раҳбари Йенс Столтенберг маълум қилди.

"Биз бир нечта қўпорувчилик, ўт қўйишга уриниш, киберҳужумлар, дезинформация ҳолатларига дуч келдики", — дейди Столтенберг.
Бош котибнинг сўзларига кўра, НАТО мудофаа вазирлари альянснинг жавоб чоралари, жумладан муҳим денгиз ва киберинфратузилмани ҳимоя қилиш, альянс бўйлаб россиялик разведка зобитларининг фаолиятига чекловларни кучайтиришни муҳокама қилмоқчи.

Дания разведкаси аввалроқ Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган аёлнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди. Маълум бўлишича, ҳибсга олиш Европарламентда яқинда ўтказилган сайловлар билан эмас, балки ОАВда Россия суверен жамғармаси ҳақидаги хабарлар билан боғлиқ.

Европа Иттифоқида рус жосусларига қарши кураш

Германия Конституцияни ҳимоя қилиш федерал идораси раҳбари Томас Халденвангга кўра, Россия доимий ўз манфаатларига зарар келтирувчи жосуслик ва қўпорувчилик фаолиятини амалга оширмоқда. У бундай фаолиятни нафақат РФнинг ўз агентлари, балки яширин ишлаётган ва Германияга бизнесмен, журналист ёки олим сифатида келган, лекин аслида Россия фойдасига жосуслик билан шуғулланаётган шахслар ҳам амалга оширади.

Financial Times (FТ) Европанинг номи ошкор этилмаган манбаларига таяниб, Европа Иттифоқи разведкаси ўз ҳукуматларини Россия томонидан режалаштирилаётган қўпорувчилик ва терактлар таҳдиди ҳақида огоҳлантирганини хабар қилган.

"Россия разведка хизматларининг ушбу йўналишдаги фаоллиги ортиб бораётгани ҳақида тобора кўпроқ далиллар пайдо бўлмоқда", — дея таъкидлайди FТ қатор Европа давлатларининг эксперт баҳоларига асосланиб.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Столтенберг: “НАТО россиялик жосусларнинг ҳаракатларини тўхтатиши керак”