18:06 / 14.06.2024
680

Келишган қомати туфайли ишдан бўшатилган Голливуд юлдузларининг ёрдамчилари

Келишган қомати туфайли ишдан бўшатилган Голливуд юлдузларининг ёрдамчилари
Бу машҳурлар катта обрўга эга. Аммо улар ходимлари билан ишлашда ўзларининг ҳақиқий қиёфаларини кўрсатадилар. Кимдир жуда чиройли бўлгани учун ёрдамчини ишдан бўшатиши мумкин, бошқалари эса ўз ходимининг ташқи кўриниши ҳақида қайғурмайди.

Бирга суратга тушгани учун ишдан бўшатилади

Тейлор Свифтнинг тансоқчисига Eras гастролининг сўнгги шоуларида қатнашиш насиб қилмади. Тансоқчи Келвин Денкер кулгили сабабларга кўра ишдан бўшатилади. У оломон орасидаги бир мухлисдан уни саҳна яқинида суратга олиб қўйишини сўрайди. Тейлор ҳам бу кадрга тушиб қолган. Шартнома шартларига кўра, у хонанда билан суратга тушиш ҳуқуқига эга эмасди, шу сабаб Денкер ишдан бўшатилади. Қўшиқчининг бутун трейклар рўйхатини ёддан билиши ҳам унга ёрдам беролмайди. Шундай бўлса-да, у Свифтдан аламзада эмас, ўз айбини тан олади.

Чиройи туфайли ишини йўқотади

2022 ва 2023 йилларда Кайли Женнер Меt Gala’га италиялик модел Эуженио Касниги ҳамроҳлигида келган — у фақат ёрдамчи сифатида ишлаган. Аммо 2024 йилда Касниги Женнер билан бирга эмасди. Маълум бўлишича, у келишган қомати билан юлдузни ортда қолдиргани учун ишдан бўшатилган. Балларнинг бирида у тасодифан папарацси фотосуратларига тушиб қолади ва кўплаб қизларнинг севимлисига айланади.

Мунажжимлар башорати туфайли ҳамкорликни бузади

Заҳира раққоса учун кастинг пайтида Женнифер Лопес барча сунбула буржидаги номзодлардан қўлларини кўтаришларини сўрайди. Кейин уларнинг ҳаммасини хонадан ҳайдаб чиқаради. Хонанданинг айтишича, буржи арслон бўлган Женнифер сунбулалар билан ишлолмайди.

Энг ёқимтой тансоқчи

Интернетда Женнифер иштирокидаги “Atlas” фильми премьерасидан олинган видео тарқалди. Баъзилар юлдуздан дастхат олиш учун саф тортган бўлса, бошқалари унинг қўриқчисидан кўз уза олмади. Костюм-шимдаги қизнинг исми Ор Абраҳам. Фойдаланувчилар унинг ўткир ва ёрқин юз хусусиятлари туфайли Гал Гадотга ўхшашлигини айтишган. Бўш вақтида Ор журнал муқоваларига суратга тушади, қолган вақтда эса у Женниферга оммавий тадбирларда ҳамроҳлик қилади. Аммо шу воқеадан кейин у ҳам ишдан бўшатилади.

Папарацси ҳимояси

Машҳурлар фақат қизил гиламда эркин юришади. Аммо улар ташқарига чиқишлари биланоқ, мухлислар ва журналистлар оломони “ҳужуми”га учрашади. Шунинг учун Белла Ҳадид ўзи билан бир нечта тансоқчисини олиб юришига тўғри келади. Баъзида унинг қўриқчилари шафқатсиз муомала қилишгача боришади.

Масалан, 2017 йилда Ҳадид Нью-Йоркдаги шоуга кетаётганида, хавфсизлик ходимлари унинг ёнида турган мухбир қизнинг қўлини қайириб олиб кетишади. Шунда модел баланд овозда “Унга тегманг! Унга яқинлаша кўрманг!", — деб бақиради. Кейинроқ у журналистнинг ҳолидан хабар олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Келишган қомати туфайли ишдан бўшатилган Голливуд юлдузларининг ёрдамчилари