09:14 / 15.06.2024
754

Глобал исиш туфайли Сибирда “дўзах эшиклари” кенгаймоқда

Глобал исиш туфайли Сибирда “дўзах эшиклари” кенгаймоқда
Фото: Bild
Россия ва Германиядан бир гуруҳ олимлар “дўзах эшиклари” деб аталувчи Якутиядаги Батагайка термокарсти кенгаяётганини айтди. Уларнинг қўшма ҳисоботи Geomorphology журналида чоп этилди.

Абадий музликларнинг эриши ва исиш сабабли ер чўкади. 2014 йилда кратернинг кенглиги 790 метрни ташкил этган бўлса, ҳозир деярли 1 километр, чуқурлиги эса тахминан 100 метр. Тешик кенгайишда давом этмоқда.

"Унинг деворларидаги тупроқ том маънода кўз ўнгимизда эримоқда", — дейилади хабарда.

Фото: Bild
Шу билан бирга, ҳар йили абадий музликдан атмосферага 5 минг тоннагача углерод чиқарилади. Кратернинг эриши ва кенгайиш тезлиги ошиб бормоқда: 1990 йилларда у йилига 7-10 метрни ташкил этган бўлса, ҳозирда йилига 30 метргача боради.

Фото: Bild
Термокарст — ерости музларининг эриши натижасида тупроқ ва унинг остидаги жинсларнинг нотекис чўкиш жараёни.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Глобал исиш туфайли Сибирда “дўзах эшиклари” кенгаймоқда