11:26 / 10.06.2024
87

Турли жанрдаги фильмлар мия фаолиятига қандай таъсир қилади?

Турли жанрдаги фильмлар мия фаолиятига қандай таъсир қилади?
Шубҳасиз, ҳужжатли ва илмий-оммабоп фильмлар когнитив қобилиятларни ривожлантиради, аммо бошқа жанрлар ҳақида нима дейиш мумкин? Психолог Денис Долгов турли кино жанрларининг мия фаолиятига таъсири ҳақида маълумот беради.

Комедиялар

Бундай фильмларни томоша қилганда одамдан бахт гормонлари – эндорфинлар ажралиб чиқади ва бу бизни кулдиради. Эндорфинлар ҳиссий ҳолатингизни яхшилашдан ташқари, иммунитет тизимини мустаҳкамлайди. Мериленд университети тадқиқотчилари комедия томоша қилиш қон томирларининг 22 фоизга кенгайишига сабаб бўлганини аниқлашган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, кулги мияга қон оқимини оширади, бу эса мия фаолиятини яхшилайди.

Даҳшатли фильмлар

Катта тортишувларга сабаб бўлган жанр. Баъзилар учун бу кундалик ҳаётда етишмаётган адреналин даражасини ошириш имкониятидир. Шу билан бирга, бошқалар қанчалик хоҳламасин, қўрқув туфайли бундай фильмларни кўра олмайди. Бошқа томондан, қўрқинчли фильмни томоша қилиш танага юрак уриш тезлигини, қон босимини ва тер ишлаб чиқаришни оширадиган кимёвий моддаларни чиқаради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, яхши қўрқинчли фильм танага музли сувда сузиш каби фойдали таъсир кўрсатади ва бу жанр мухлислари камроқ касал бўлиб, узоқ умр кўришади. Чунки ўртача дозаги қўрқув метаболизмни тезлаштиради, мия фаолиятини яхшилайди ва касалликларга чидамлиликни оширади.

Драмалар

Фикрлашимизга бошқалардан кўра кўпроқ таъсир қиладиган жанр. Драмани томоша қилгандан сўнг, ўз ҳаётингиз ва бошқаларга нисбатан хатти-ҳаракатларингиз ҳақида ўйлай бошлайсиз. Драмаларни томоша қилар эканмиз, бошимизда миллионлаб фикрлар пайдо бўлади, одам кичик нарсаларга ҳам аҳамият бера бошлайди. Онгсиз равишда ўзимизни драмалардаги қаҳрамонлар билан таққослаймиз. Агар ёмон иш қилган бўлсак, ўзимизни ёвуз қаҳрамон сифатида кўра бошлаймиз ва ҳаракатимизни оқлашга ҳаракат қиламиз. Ёки аксинча, кичик гуноҳларимиз учун ҳам ўзимизни қоралаймиз. Шунинг учун одамга бирон бир муаммога эътибор қаратган бўлса, драмаларни томоша қилиш тавсия этилмайди.

Умуман олганда, ҳар қандай жанр, агар у сифатли фильм бўлса, у ёки бу тарзда мияни ривожлантиради. Аммо мақсадингиз дам лиш кунини позитивлик ва энергия билан тўлдириш бўлса, ҳар бир кишининг хоҳишига қараб ёрқин комедия ёки даҳшатли фильм томоша қилишни тавсия қиламан”, дейди Долгов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Турли жанрдаги фильмлар мия фаолиятига қандай таъсир қилади?