“Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномани узайтириши кутилаётган Эрик тен Хаг келишувни имзолашдан олдин клуб раҳбарияти олдига учта талаб қўйди.
Нидерландиялик мутахассиснинг биринчи талаби – спорт директори Жейсон Уилкокс жамоа тактикасига аралашишни тўхтатиши керак. Бу раҳбар мураббийларга Бруну Фернандешни қайси позицияда ўйнатишн уқтираётгани Эрик тен Хагга ёқмаяпти.
Иккинчидан, клуб раҳбарияти ортга қайтаришга уринаётган Жейдон Санчо бош мураббийга қилган муносабати учун фақатгина оммавий тарзда узр сўраганидан кейингина жамоага қўшилиши мумкин.
Учинчи талаб – клуб мураббийлар штаби вакили Бенни Маккарти билан ҳам шартномани узайтириши керак.
Агар томонлар барча масалалар бўйича келишувга эришса, ўртада 2027 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома имзоланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди