16:23 / 12.06.2024
99

Турк актёрлари ва актрисалари ҳаётидаги янгиликлар

Турк актёрлари ва актрисалари ҳаётидаги янгиликлар
Турк кино саноатидаги машҳурларнинг ижтимоий тармоқда жойлаштирган сўнгги қизиқарли фотосуратлари ва янгиликлари билан танишамиз.

3 июнь куни Истанбул концерт залида бўлиб ўтган ELLE Style Awards 2024 маросими шоу-бизнес вакиллари билан тўлди. Юзлаб машҳурлар иштирок этган маросимда Демет Ўздемир ноёб либоси билан барчадан ажралиб турди.

Фото: Дзен

Фото: Дзен
Calendar Gazette Доган Саваш газетаси ёзишича, актриса Йилдирим Майрук томонидан яратилган дизайнерлик кўйлакда ташриф буюрди. Мазкур либос матоси 2000 йилда Париждан олиб келинган бўлиб, бундай матодан аввалроқ Виктория Бекҳэм ҳам фойдаланган эди.

Фото: Дзен
“Севги изтироби” сериалидаги Амир роли ҳамда “Ҳукм” сериалидаги Илгаз образини гавдалантирган актёр Каан Урганжиўғлу ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ўғли Ардуч билан тушган суратларини жойлади.

Фото: Дзен
2018 йилда Эмили Маҳринжер билан турмуш қурган актёр Гургюн Ўз (“Романтик комедия”да Йигит ролини ижро этган) иккинчи марта ота бўлди. Ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўғли билан тушган суратини жойлаштирар экан, актёр:

Хуш келибсан, ўғлим, Максим Дениз Оз! Сен тонгда қуёш билан бирга дунёга келдинг. Доим ҳаётимизни ёритиб юргин!”, — дея изоҳ қолдирди.

Фото: Instagram
2019 йилда актёр қизлик бўлган эди.

Фото: Дзен
2024 йил 4 июнь куни 25-сонли “Sadri Alishik” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу Туркиянинг энг нуфузли театр санъати мукофотларидан биридир. Театр ва кино актёри Керем Алишикга мукофоти топширилгандан сўнг, унинг жамоаси кутилмаганда туғилган куни билан табриклай бошлади.

Фото: Дзен
“Sadri Alishik” маданият маркази жамоаси Керемни олқишлар билан кутиб олди ва саҳнага катта торт олиб келди. 5 июнь куни 64 ёшни қарши олган актёр кутилмаган қувончли воқеадан қаттиқ таъсирланди.

Фото: Дзен
2014 йилда “Коинот гўзали” танловида Туркия шарафини ҳимоя қилган ва моделлик оламининг энг юқори поғонасига кўтарилган яна бир турк актрисаси Дилан Чичек Дениз ҳаёти кўплаб муҳокама қилинмоқда эди.

Фото: Instagram
Сўнг актриса матбуотга таниқли режиссёрнинг ўғли билан муносабатда эканини тан олди. Дилан ҳозирда Рафаэл Жемо Четин билан бирга муносабат қурган.

Куни кеча 38 ёшга тўлган мафтункор актриса Фаҳрие Эвжен Instagram’даги саҳифасида оила аъзолари билан бирга тушган суратини жойлаштириб, туғилган куни ҳақидаги таассуротлари билан бўлишди.

Фото: Instagram
Бу менинг ҳаётимдаги энг мазмунли туғилган кунларимдан бири бўлди. Мен барча яқинларим ва дўстларимга чиройли тилаклар учун миннатдорчилик билдираман. Барчангизни жуда яхши кўраман”, — деб ёзди актриса.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
[lang_kr]Хато топдИнгизми[/lang_kr][lang_uz]Xato topdIngizmi[/lang_uz]?
[lang_kr]Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг[/lang_kr][lang_uz]Iborani ajratib Ctrl+Enter tugmasini bosing[/lang_uz]
Янгиликлар » Маданият » Турк актёрлари ва актрисалари ҳаётидаги янгиликлар