15:02 / 16.06.2024
186

Японияда “гўштхўр бактерия” келтириб чиқарадиган хавфли касаллик тарқалди

Японияда “гўштхўр бактерия” келтириб чиқарадиган хавфли касаллик тарқалди
Фото: Shutterstock
Японияда одамни 48 соат ичида ўлдиришга қодир “гўштхўр бактерия” номли касаллик тарқалмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Қайд этилишича, гап А гуруҳига кирувчи — бета-гемолитик грамм-мусбат бактерия, ҳаво томчилари ва алоқа орқали юқадиган оддий стрептококк ҳақида кетмоқда. Одатда касалланиш томоқдан бошланади.

"Одамлар тез-тез стрептококк билан, хусусан, “гўштхўр бактерия” номини олган А гуруҳидаги стрептококк билан касалланиб туради. Аммо бактерияни юқтириб олганларнинг ҳаммасида ҳам стрептококк токсик шок синдроми кузатилмайди", — деб ёзади нашр.

Стрептококк токсик шок синдроми организм учун ноодатий реакцияни келтириб чиқаради. У қўл ва оёқларда оғриқ билан бошланиб, истма ва қон босими пасайиши сабаб ривожланиб кетади.

"Ўлим ҳолатларининг аксарияти 48 соатда содир бўлади. Бемор тонгда товонида шиш пайдо бўлганини сезса, тушликка бориб у тиззага тарқалади. Инсон 48 соат ичида вафот этиши мумкин”, — дейди Токио тиббиёт университети профессори Кен Кикучи.

Унинг маълумотларига кўра, касалликнинг ҳозирги тарқатлиш жараёни оқибатида Японияда 2024 йилда 2,5 минг киши вафот этиши мумкин. Профессор ўз ҳамкасблари ва одамларни ваҳимага берилмаслик ҳамда “элементар гигиенага” риоя қилишга чақирди.

2 июнь ҳолати бўйича Японияда 977 та стрептококк токсик шок синдроми аниқланган. Касалликни 1999 йилдан бери кузатиб келаётган Юқумли касалликлар миллий институти маълумотларда келтирилишича, ўтган йили 941 кишида ушбу бактерия аниқланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда “гўштхўр бактерия” келтириб чиқарадиган хавфли касаллик тарқалди