14:04 / 14.06.2024
199

Исроил ҳаво кучлари Ливаннинг Тир шаҳрига ҳужум уюштирди

Исроил ҳаво кучлари Ливаннинг Тир шаҳрига ҳужум уюштирди
Фото: AP
Исроил кучлари 14 июнь куни Ливаннинг Тир шаҳрига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Ливандаги манбаларга таяниб, Al Arabiya нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, ҳужум оқибатида бир нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Бир неча ўнлаб фуқаролар оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.

Ливандаги хавфсизлик манбалари Тир порти яқинидаги бинога ракеталар келиб урилгани ҳақида маълум қилган. Шунингдек, порт атрофидаги яна кўплаб ҳукумат бинолари нишонга олинган.

Исроил расмийлари ҳужумга алоқадорликни рад этган. Тир шаҳрига ҳужум юзасидан текширув ўтказиш мақсадида Исроил шимолидаги ҳарбий маъмурият вакиллари билан боғланилгани хабар қилинган.

Ливан ҳукумати ҳужум қайталаниши мумкинлигини инобатга олиб, шаҳарда фавқулодда тайёргарлик режими эълон қилган. Чегара ҳудудидаги ҳарбий қисмларга ҳам огоҳлантириш сигнали юборган.

Маълумот ўрнида, Исроил ҳужумлари оқибатида Ливанда ўтган йилнинг октябридан бери 300 дан ортиқ “Ҳизбуллоҳ” аскари ҳалок бўлган.

Тинч аҳоли орасида 80 дан ортиқ ўлим ҳолатлари кузатилган.

Исроилда эса 18 нафар аскар ҳамда 10 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил ҳаво кучлари Ливаннинг Тир шаҳрига ҳужум уюштирди