14:22 / 16.06.2024
508

Аёлларда саратон келтириб чиқарадиган яна бир маҳсулот аниқланди

Аёлларда саратон келтириб чиқарадиган яна бир маҳсулот аниқланди
Фото: Shutterstock
Буюк Британиянинг Лидс университети олимлари 17 йил давом этган тадқиқот натижаларини эълон қилди, деб ёзади Wday нашри.

Унда 35 дан 39 ёшгача бўлган аёллар — жами 32 147 нафар шахс иштирок этди. Мутахассисларнинг аёлларнинг нималар истеъмол қилиши ва парҳезнинг тури уларнинг соғлиғига қандай таъсир қилишини ўрганди.

Натижада аёллар истеъмол қиладиган тўрт хил озиқ-овқат гуруҳи ажратилди.

- Биринчисига ҳафтада бир марта ёки ундан камроқ мол ва парранда гўшти, балиқ истеъмол қилганлар кирди.
- Иккинчисига балиқни афзал кўриб, уни ҳафтада камида бир марта истеъмол қилганлар.
- Учинчиси балиқ ва парранда гўштини ҳафтада бир марта ёки ундан кўпроқ тановул қилганлар.
- Тўртинчи гуруҳ балиқ ёки парранда гўшти эмас, асосан қизил гўшт истеъмол қилганлар.

Тадқиқотчилар қизил гўшт сифатида ўртача пишган мол ва қўй гўшти ҳамда субмаҳсулотларини ҳисобга олишди.

Барча аёлларнинг соғлиғи ўзаро таққосланиб, тўртинчи турдаги парҳезга риоя қилганларда тўғри ичак саратонига чалиниш эҳтимоли кўпроқ экани аниқланди. Мазкур гуруҳ аёллари жами иштирокчиларнинг бир фоизини ташкил қилди.

Фото: iStock
"Тўпланган маълумотлар муҳим аҳамиятга эга. Агар бирор киши оилада саратон касаллигига мойил бўлса-ю, унинг олдини олиш учун аёллар гўшт истеъмолини чеклаган маъқул", — дейди тадқиқот раҳбари доктор Диего де Жоргуи.

2018 йилда Глазгоу университетида 273 466 нафар аёлни қамраб олган катта миқёсдаги тадқиқот ўтказилди. Унинг натижалари олимларни ҳайратга солди: Агар 35-40 ёшли аёл ҳафтасига уч бўлак бекон истеъмол қилса, унда кўкрак бези саратони ривожланиш хавфи ортади.

Шунингдек, Вашингтондаги Саратон тадқиқот марказида 82 минг нафар аёл иштирокида 22 йиллик кузатув ниҳоясига етди. Унинг натижасига кўра, ҳафтасига икки марта гўшт истеъмол қиладиган аёлларда гўшт емайдиганларга қараганда 56 фоизга кўпроқ эндометриоз ташхиси қўйилган.

Гўшт истеъмол қилиш эндометриозни келтириб чиқарадиган гормонларни рағбатлантиради, дея тахмин қилинмоқда”, — дейди тадқиқот раҳбари Фред Хатчинсон.

Соғлом бўлиш ва аёлларда кенг учрайдиган саратоннинг олдини олиш учун кўпроқ фаол жисмоний ҳаракат қилиш, янги сабзавотлар ва мевалар ейиш, ёғли ва қизариб пишган овқатлар, спиртли ичимликлар ва чекишдан сақланиш лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Аёлларда саратон келтириб чиқарадиган яна бир маҳсулот аниқланди