Фото: Саида Мирзиёева / Telegram
Кеча Миллий кино саройида Президентимиз ташаббуси билан суратга олинган “Баҳодир Ялангтўш” тарихий бадиий филмининг премераси бўлиб ўтди.
Филм Аштархонийлар даврида (ХВИИ аср) яшаб ўтган буюк саркарда, илм-фан ҳомийси, дунёга машҳур Регистон майдонининг асосчиси Амир Баҳодир Ялангтўшга бағишланган. Унда фидойи аждодимизнинг ҳаёти, сиёсий фаолияти, қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилинади.
"Филмни томоша қилар эканман, улуғ Амир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли барчага, хусусан ёшларимизга ҳақиқий ибратдир, деган ўй хаёлимдан ўтди.
Жаҳонгир Аҳмедов бошчилигидаги ижодий гуруҳнинг олдига кино орқали тарихимизни дунёга янада танитиш, халқимизнинг миллий ғурурини кўтариш каби эзгу вазифалар қўйилган эди. Назаримда, “Баҳодир Ялангтўш” филми бу масъулиятли миссияни бажара олади.
Филм ижодкорларини самимий табриклайман", деган Мирзиёева.
Эслатиб ўтамиз, мазкур филм режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов бўлиб, 3 йил давомида суратга олинган ва бу жараёнларда катта жамоа ишлаган.
Баҳодир Ялангтўш, Амир Ялангтўш, Саида Мирзиёева, тарихий бадиий филм “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди