09:38 / 16.06.2024
235

Польша президенти Беларусни Украинага қарши урушни қўллаб-қувватлашда айблади

Польша президенти Беларусни Украинага қарши урушни қўллаб-қувватлашда айблади
Фото: Getty Images
Польша президенти Анжей Дуда Шейсарияда ўтказилаётган Тинчлик саммитида Украинада урушнинг давом этаётганининг айби фақат Россияда эканини таъкидлади. Бироқ у Беларусь ҳам Россиянинг босқинчилик ҳужумида айбдор эрканини қайд этди.

Дуданинг сўзларига кўра, Россия ўзининг “ўтмиш жинлари” билан кураша олмаган ва деколонизациядан ўтмаган империя бўлиб қолмоқда. Шунингдек, у Россия Европада урушни бошлашда мустақил ҳаракат қилмаган.

"Мен Путиннинг Беларусдаги қўғирчоғи Александр Лукашенко ўз халқини масхара қилиб, урушда ўйнаган ролига мурожаат қиламан. У нафақат Россиянинг ўз ҳудудидан ҳужум қилишига имконият яратиб берди, балки Польша ва Болтиқ давлатларига қатор гибрид ҳужумлар уюштирилишида ташаббус кўрсатди. Булар охирги уч йилдан бери давом этмоқда", — дейди Дуда.

Унинг қўшимча қилишича, Украина давлати ўзини Россия агрессиясидан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Халқаро ҳуқуққа мувофиқ суверенитет ва мустақилликни ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Ғарб ҳамкорлари ёрдам беришни тўхтатишга ҳақли эмас.

Май бошларида Польша Россия ва Беларусь билан чегарасидаги ҳудудини мустаҳкамлаш ва у ерда бункерлар қуришни режалаштираётгани тўғрисида хабар берилганди. Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирида Польша ўз ҳудудида НАТО ядро қуролини жойлаштириш бўйича расмий сўров билан чиққан эди. Польша президенти Анжей Дуда бу масала Вашингтон ва Варшава ўртасидаги музокаралар мавзуси эканини айтган. Унинг сўзларига кўра, Россия Калининград вилоятини ҳарбий жиҳатдан мустаҳкамлашда давом этмоқда, шунингдек, Беларусь ҳудудида ядро қуролини ҳам жойлаштирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Польша президенти Беларусни Украинага қарши урушни қўллаб-қувватлашда айблади