Фото: Кинематография агентлиги
Шуҳрат Ризаев Кинематография агентлигига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази хабар қилди.
У 2017 йилдан буён агентлик директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Шуҳрат Ризаев 1958 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг филология факультетини тугатган. Маданият ва спорт ишлари вазирлигида, Ойбек музейида, Президент девони ва Вазирлар Маҳкамасида, Давлат ва жамият қурилиши академиясида фаолият юритган.
2017 йилда Шавкат Мирзиёев фармони асосида “Дўстлик” ордени билан мукофотланган. 2021 йилда эса “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвонига сазовор бўлган.
Кинематография агентлигининг аввалги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази директори этиб тайинланди. Марказга 2017 йил 17 июлдан директорлик қилиб келган Шоазим Миноваров ушбу лавозимдан озод қилинди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди