Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Ижтимоий тармоқларда Андижонда ўтказилиши режалаштирилаётган “Дунё садолари” халқаро эстрада санъати фестивалига жаҳон юлдузлари ташриф буюриши ҳақидаги хабарлар муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур хабарлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, фестивалга ҳокимлик матбуот хизмати томонидан тарқатилган видеолавҳада кўрсатилган хонандалардан Инна ва Араш таклиф этилган. Шунингдек, ёшлар таклифига асосан хонанда Jony ҳам фестивалда иштирок этади.
Бундан ташқари, ўзбек эстрадасининг юлдузлари фестивалга ташриф буюриши кутилмоқда.
"Ушбу айтилганлардан ташқари, ижтимоий тармоқларда жойланган хонандалар ҳақидаги матнли рўйхат, келишув маблағлари, марҳум санъаткорлар ҳақидаги хабарлар ҳокимлик томонидан тасдиқланган ёки ҳокимлик тақдим этган маълумотлар эмас. Бу хабарлар ким томонидан ишлаб чиқилгани ва қандай мақсадда ҳавола этилгани ҳозирча номаълум", – дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, фестивал арафасида тадбир бўйича матбуот анжумани ташкил этилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди