12:27 / 15.06.2024
58

Сирил Рамафоса иккинчи муддатга Жанубий Африка президенти этиб сайланди

Сирил Рамафоса иккинчи муддатга Жанубий Африка президенти этиб сайланди
Фото: BBC
Сирил Рамафоса иккинчи муддатга Жанубий Африка президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Преториядаги манбаларга асосланиб, BBC нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, мамлакат парламенти ҳукуматдаги Африка Миллий Конгресси ва мухолифат партиялари ўртасидаги муҳим коалиция келишувидан сўнг, Сирил Рамафосани мамлакат президенти этиб қайта сайлаган. Эндиликда мамлакат парламенти таркиби аввалгидек ягона партия устунлиги эмас, балки оппозицияларнинг ўзаро манфаатдорлиги асосида шакллантирилади.

Миллий коалиция таркибига Рамафосанинг Африка Миллий Конгресси партияси, Демократик альянс ҳамда бир қанча кичик партиялар кирган. Парламентда энг кўп ўрин Рамафоса партиясига берилган.

Ўзининг ғалаба нутқида Сирил Рамафоса янги коалицияни олқишлаган. Иттифоқдаги партиялар лидерларидан халқ учун ҳаракат қилишни сўраган.

Лидерлардан мамлакатимиздаги барчанинг фаровонлиги учун ҳаракат қилишлари ва биргаликда ишлашларини сўрайман”, — деган Рамафоса.

Рамафосанинг Африка Миллий Конгресси партияси сўнгги 30 йил ичида илк бор парламентда кўпчилик овозни йўқотгани хабар қилинган. Унинг олдида ҳокимиятни олиш учун фақат коалиция тузиш йўлигина қолган эди.

АМК сайловларда 40 фоиз овоз олган. Демократик альянс эса 22 фоиз овоз билан иккинчи ўринни эгаллаган.

Африка Миллий Конгресси 1994 йилдан бери Жанубий Африкадаги парламент сайловларида 50 фоиздан ортиқ овоз тўплаб, ҳокимиятни идора қилиб келади. Сўнгги икки муддатга ушбу партия вакили, кончилик соҳаси магнати Сирил Рамафоса президент этиб сайланган.

Рамафосанинг партияси мамлакатда апартеид зулмига қарши кураш, шовинизм ва халқаро агрессияга қарши курашиш борасидаги ташаббуслари билан шуҳрат қозонган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сирил Рамафоса иккинчи муддатга Жанубий Африка президенти этиб сайланди