10:25 / 05.11.2024
26

Ўзбекистон Хитой билан кичик ядровий реакторларни қўллашни ўрганади

Ўзбекистон Хитой билан кичик ядровий реакторларни қўллашни ўрганади
Фото: Ўзатом
Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Шанхайдаги ЭХПО 2024 кўргазмасидаги иштироки доирасида Атом энергияси агентлиги раҳбарияти China National Nuclear Corporation (CNNC) шуъба корхонаси, Хитой Миллий ядро корпорацияси Overseas Ltd бош директори Вей Фуқи билан учрашув ўтказди (CNOS). Бу ҳақда «Ўзатом» матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинган ҳамда атом энергетикасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, узоқ муддатли ҳамкорлик ташаббуслар истиқболлари муҳокама қилинган.

«Ташриф якунида CNNC билан атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, Хитойнинг атом электр станциялари қурилишидаги илғор тажрибасини ўзлаштириш имкониятлари, Ўзбекистонда Хитой кичик модулли реакторларининг (KMR) қўлланишини ўрганиш, уран рудасини қазиб олиш, қайта ишлаш, шунингдек, ишлаб чиқаришни кенгайтириш соҳасидаги ҳамкорлик ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш ва кейинчалик атом электр станцияларида ёқилғидан фойдаланиш масалаларида келишувга эришилди», — дейилади хабарда.

Хитой томони Ўзбекистонда ядро дастурини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларга тўхтала туриб, Хитой томони ядро технологияларининг барча йўналишларида икки томонлама муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлаган.

Аввалроқ “Ўзатом” агентлиги директори Азим Аҳмадхўжаев республиканинг қатор ҳудудларида кичик қувватли атом электр станцияларини қуриш масаласи кўриб чиқилаётгани тўғрисида хабар берганди. Бу станцияларни қуриш учун 14 та потенциал майдонча олдиндан баҳолаб чиқилган.

Республиканинг турли ҳудудларида кичик реакторларни янада ривожлантириш учун ушбу майдонларни батафсил ўрганиш режалаштирилган. Баҳолаш, албатта, маҳаллий ва халқаро меъёрий ҳужжатлар, атом электр станциялари учун майдонларни танлаш бўйича ҳужжатлар асосида амалга оширилади”, – деди Аҳмадхўжаев 15 октябр кунги конференцияда сўзлаган нутқида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Хитой билан кичик ядровий реакторларни қўллашни ўрганади