date

Аббосбек Файзуллаевнинг илк мураббийи: унга фақат вақт керак

Аббосбек Файзуллаевнинг илк мураббийи: унга фақат вақт керак

Туркиянинг нуфузли клуби «Истанбул Башакшеҳир» сафида тўп сураётган ўзбекистонлик иқтидорли яримҳимоячи Аббосбек Файзуллаев ҳақида унинг биринчи мураббийи Дмитрий Ан ўз қарашларини билдириб ўтди.

Аннинг таъкидлашича, ёш футболчи ҳозирда янги муҳитга кўникиш жараёнини бошдан кечирмоқда. «Клубга яқинда янги бош мураббий – Нури Шаҳин келди. Ростини айтсам, мен Аббоснинг асосий таркибда майдонга тушишини кутаяпман», – деди у.

Мураббийнинг фикрича, Файзуллаев зиммасида маълум маънода босим ҳам бор. Чунки унинг трансфери учун катта маблағ сарф қилинди ва у жамоада энг юқори маош оладиган футболчилардан бирига айланди. Шу сабабли, у масъулиятни янада кучли ҳис қилаяпти.

«Аммо мен Аббосни яхши биламан – у зукко ва маъсулиятли йигит. Фақатгина унга озгина вақт берилиши зарур. Барчаси яхши йўлга қўйилади, деб ишонаман», – дея қўшимча қилди Ан.

Эслатиб ўтамиз, Аббосбек Файзуллаев ўтган ёзги трансферлар даврида Москванинг «ЦСКА» клубидан «Истанбул Башакшеҳир» жамоасига йўл олган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аббосбек Файзуллаевнинг илк мураббийи: унга фақат вақт керак