Каримовлар оиласида яна бир можаро ошкор бўлди

2 дақиқа ўқиш23.6K
Каримовлар оиласида яна бир можаро ошкор бўлди

Ўзбекистон Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси ва блогер Марям Тилляева онаси — Лола Каримова-Тилляева билан муносабатлари узилгани ҳақида очиқ-ойдин гапирди. Унинг таъкидлашича, орадан беш йил ўтишига қарамай, улар орасида бирон марта ҳам мулоқот бўлмаган. Бу ҳақда Марям 15 сентябрь куни Instagram саҳифасида обуначиларнинг саволларига жавоб берганида маълум қилди.

Блогернинг сўзларига кўра, у ўз қариндошлари ичида мулоқотни бутунлай узган ягона инсон — онаси эканини қайд этди.

“Мен унинг ўзини тутишини жуда ғалати деб ўйлайман. У доимо ўзини бошқаларга яхши кўрсатишга ҳаракат қилади, баъзан эса жабрдийда аёл қиёфасини намоён қилади. Лекин, ўз юртига келганида ҳам, онасининг уйига кирмагани ва бегонадек ўзини тутиши мен учун тушунарсиз”, — деб ёзади Марям.

Унинг таъкидлашича, дастлаб бу ҳолат унга оғир таъсир қилган, аммо вақт ўтиши билан бунга кўниккан. Ҳатто шунчаки буни “онам шундай инсон экан” деган фикр билан қабул қилишга мажбур бўлган. Шу билан бирга, укаси ва синглиси учун қаттиқ ачинишини билдирган.

Марям оилавий можаролар йиллар давомида тобора ортиб борганини айтиб, “қайси куни ярашишимиз мумкинлигини билмайман, чунки онамни кун сайин танимай қоляпман”, дея изоҳ берди. Унинг фикрича, Лола Каримова-Тилляева оммавий эътиборни қозониш учун кўп ишга қўл урадиган одамдек кўринади.

Шу билан бирга, Марям онасининг унга қарши носоғлом рақобатга киришишга уринишини ҳам ҳис қилаётганини қўшимча қилди. “Бу сўзларим мантиққа тўғри келмас, ахир у мени дунёга келтирган. Мен 50 фоиз онам, 50 фоиз отамман. Қандай қилиб мен рақиб бўлишим мумкин?”, — дея изҳор қилди блогер.

Оиласи ҳақида гапирар экан, у баъзи воқеаларни ошкор қилмаслигини, бунга бувиси Татьяна Каримова ва бошқа қариндошларига ҳурмат сабаб бўлишини таъкидлади.

Обуначилардан бири Марямнинг оиласига ҳавас қилмаслигини айтганида, блогер ҳам бу фикрга қўшилди: “Менинг дўстларим ҳам ҳеч қачон ҳавас қилмаган. Чунки юқори мансаб ёки пул оилавий тинчлик ва соғлом муносабатларга тенг келмайди”.

Марям Тилляева энди ўз ҳаётини бошқача йўналишда давом эттиришни қарор қилганини билдирди: “Мен энди ҳаётимдан завқланиб яшайман, ўзим истаган ишни қиламан. Яқинларимнинг хатти-ҳаракатлари учун жавобгар эмасман. Мен Тереза она эмасманки, ҳаммани қутқарай. Фақат ўз ҳаётимни яшайман ва ўз оиламни қураман”.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?