date

Испания термаси Исроил туфайли мундиални бой бериши мумкин

Испания термаси Исроил туфайли мундиални бой бериши мумкин

20Minutos нашри тарқатган маълумотларга кўра, Испания миллий терма жамоаси 2026 йилда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги эҳтимоли пайдо бўлди. Бу борада асосий баҳс ва тортишув сабаби сифатида турнирда Исроилнинг қатнашиши кўрсатилмоқда.

Испания социалистик ишчи партияси вакили Пачи Лопес парламент мажлисида ушбу вариант келгуси вақтларда кун тартибига чиқиши мумкинлигини таъкидлади.

Шунингдек, ҳукуматнинг расмий вакили Пилар Алегрия ҳам бу масалага муносабат билдириб, жуда қатъий фикр билдирди:

«Спорт — ҳаётдан узилган, воқеликдан узоқ бир орол эмас. Агар инсон ҳуқуқлари оммавий равишда бузилаётган бўлса, спорт ҳам бу ҳолатга кўз юмиб, бир четда туриши мумкин эмас», — деди у.

Алегрия халқаро спорт ташкилотлари ва федерацияларини Исроилни мусобақалардан четлатишга очиқдан-очиқ чақирди.

Эслатиб ўтиш жоиз, 2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июн куни старт олиб, 19 июлга қадар давом этади. Унда дунёнинг турли бурчакларидан йўлланма олган 48 та терма жамоа қатнашиши кутилмоқда.

Шу тариқа, Испаниянинг нуфузли жаҳон чемпионатида қатнашмаслиги нафақат спорт, балки сиёсий майдонда ҳам катта тортишув ва баҳсларга сабаб бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Испания термаси Исроил туфайли мундиални бой бериши мумкин