date

Қозоғистонда “Стоп Кредит” хизмати орқали фуқаролар ўзини ҳимоя қилмоқда

Қозоғистонда “Стоп Кредит” хизмати орқали фуқаролар ўзини ҳимоя қилмоқда

Қозоғистонда сўнгги бир йилдан ортиқ вақтдан бери Egov mobile иловаси орқали ишлаб келаётган “Стоп Кредит” хизмати кўплаб фуқаролар учун ишончли тўсиққа айланди. Jibek Joly телеканали тарқатган маълумотга кўра, бу хизмат биринчи навбатда фирибгарлардан ҳимояланишнинг самарали механизми сифатида кўрилмоқда, деб ёзмоқда Кazinforм.

Ҳар қандай Қозоғистон фуқароси Egov mobile иловасига кириб, ўз хоҳиши билан кредит олишдан воз кечиши мумкин. Бу чеклов фуқаронинг номидан ҳеч ким қарз олишини имконсиз қилади.

Расмий рақамларга кўра, хизмат ишга туширилганидан буён уч миллиондан зиёд одам ихтиёрий равишда кредитдан бош тортган. Шу тариқа улар ўзларини эҳтимолий фирибгарликдан ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлишган.

Шунингдек, хизматда чекловни исталган вақтда бекор қилиш имконияти ҳам мавжуд. Аммо муҳим жиҳат шундаки, агар шахс “бекор қилиш” тугмасини босган бўлса ҳам, агар фирибгарлар унинг номига кредит олишга муваффақ бўлса, банклар бу қарзни суд ёки терговсиз ҳисобдан чиқариши шарт.

Молиявий хавфсизликка доир бундай хизматлар аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Айниқса, бугунги рақамли даврда шахсий маълумотлар ва молиявий операциялар билан боғлиқ фирибгарликлар сони ортиб бораётгани шароитида “Стоп Кредит” хизмати фуқаролар учун муҳим ҳимоя воситасига айланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда қорамол ва қўй харид қиладиган фуқароларга 5 фоизли имтиёзли кредитлар тақдим этилиши ҳам режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда “Стоп Кредит” хизмати орқали фуқаролар ўзини ҳимоя қилмоқда