date

Жозе Моуриньо «Бенфика»га қайтиш орзуси ҳақида очиқ гапирди

Жозе Моуриньо «Бенфика»га қайтиш орзуси ҳақида очиқ гапирди

Футбол дунёсида ном қозонган машҳур мураббий Жозе Моуриньо яна Португалияга қайтиб, «Бенфика» клуби бош мураббийи сифатида иш бошлаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу таклиф унга қизиқ ва у бундай имкониятдан бош тортмаслигини очиқ айтиб ўтди.

«Самолётга чиқишимдан олдин мендан “Бенфика”ни бошқариш сиз учун қизиқми, деб сўрашди. Мен бу саволга ҳеч иккиланмай, “ҳа, қизиқ” деб жавоб бердим. Клуб расман ҳам қизиқишим бор-йўқлигини сўради. Мен эса ҳозир хориждаман, лекин қайтиб келгач, албатта, мамнуният билан суҳбатлаша олишимни айтдим», – деди мураббий.

Моуриньо сўзларига кўра, «Бенфика»дан таклиф келганда у кўп ўйламай қарор қабул қилган. «Ҳақиқатда, қайси мураббий “Бенфика” каби клубдан воз кечиши мумкин? Мен эмас. Бу таклифни қабул қилиш – мен учун қизиқ ва қимматли имконият», – дея таъкидлади у.

Шу билан бирга, мутахассис ўз карьераси охирига етиб қолмаганини, балки ишсиз қолишни умуман режалаштирмаганини қайд этди. «Яқинда клубимни тарк этдим, орқада тўрт ҳафта қолди. Мавсум охиригача ишсиз юриш – менинг услубим эмас. Мен доимо ишлашни, фаолиятда бўлишни истайман», – деди Моуриньо.

Унинг таъкидлашича, у ўзини тийиб туришга, ҳар қандай таклифга дарҳол рози бўлмасликка қарор қилганди. Бироқ «Бенфика»дан таклиф келганда иккиланмади: «Бу мен учун қизиқ эди ва мен хоҳладим», – дея сўзини якунлади тажрибали мураббий.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жозе Моуриньо «Бенфика»га қайтиш орзуси ҳақида очиқ гапирди