date

Россия миграция сиёсатида қатъий чекловларни кучайтиради

Россия миграция сиёсатида қатъий чекловларни кучайтиради

Россия ҳукумати миграция сиёсатида янада қаттиқроқ чораларни амалга ошириш ниятида. Бу ҳақда иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников маълум қилиб, мамлакат позициясини очиқ ифода этди:

«Биз миграция масаласига «келди – ишлади – кетди» тамойили асосида қараймиз. Бу ерда асосийси шунчаки меҳнат қилиб, пул топиш ва кетиш жараёни. Оилаларни олиб келиш бу тизимда зарур эмас, биз ўз фуқароларимиз бўлмаганларни ўқитиш ёки таъминлаш мажбуриятини олишга тайёр эмасмиз», — деди вазир.

Сентябр ойида Давлат Думасига киритилган қонун лойиҳасига кўра, меҳнат мигрантларига ўз оила аъзоларини Россияга олиб келиш тақиқланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда мигрантларга бўлган муносабат 2024 йил март ойида «Крокус Сити Холл»да рўй берган қонли террорчилик ҳодисасидан кейин сезиларли даражада ёмонлашган эди. Ҳукумат бу жараёндан сўнг уларнинг ҳуқуқларини чекловчи турли қонунларни босқичма-босқич қабул қилишни бошлади.

Расмийлар мигрантлар иқтисодиёт учун зарур эканини тан олишса-да, улар учун қўйиладиган талабларни тобора кучайтираётганини яширишмаяпти.

Ҳукуматнинг расмий тушунтиришича, мигрантлар оила аъзоларининг кириши тақиқланиши мамлакат ижтимоий инфратузилмасига ортиқча босим туширмаслик мақсадида амалга оширилмоқда.

«Албатта, меҳнат мигрантларини жалб қилиш зарур, аммо биз бошлаган жараённи тўлиқ якунлашимиз шарт», — деб қайд этди Решетников.

Шу тариқа, Россиянинг янгиланган миграция сиёсати меҳнат бозорида талаб мавжудлигини сақлаб қолган ҳолда, ички ижтимоий мувозанатни муҳофаза қилишга қаратилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия миграция сиёсатида қатъий чекловларни кучайтиради