5 187
---
Йод танқислигини даволовчи миллий дори воситаси яратилди

Уни Тошкент фармацевтика институтининг Фармация йўналиши 5-босқич талабаси Суннатулло Фазлиев йод танқислигини даволовчи дори воситасини ихтиро қилди, деб хабар бермоқда Darakchi.uz.
– Ҳозирга қадар йод танқислигида тавсия этиладиган дори воситалари четдан олиб келинарди, – дейди С.Фазлиев. – Албатта, устига қўшимча нархлар қўшилгач, қимматлашади. Ҳамма ҳам сотиб ололмайди. Ўзбекистонда эса бундай дори воситаси йўқ эди.
Биринчи босқичдан буён устозлар кўмагида ишлаб биринчи маҳаллий препаратни яратдик. У арзон ва самарадор. Энг муҳими 90 фоиз маҳаллий хомашёдан олинади. Агарда хориждан кириб келаётган бундай дорилар 20-30 минг сўм бўлса, янги дорининг нархи 12-13 минг сўм оралиғида бўлади. Бунда керакли моддалар “меҳмон -мезбон” усулида бирлаштирилган. Инсон танаси учун ортиқча бўлган йод моддаси бошқа моддалар била бирлашиб, нохуш ҳолатларни келтириб чиқармайди. Балки, кераклиси танада қолиб, ортиқчаси чиқиб кетади.
Айни вақтда ихтиро Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармасига кўриб чиқиш ва тиббиёт амалиётига рухсат олиш учун тақдим этилган.
Биламизки, йод танқислиги Марказий Осиё аҳолиси учун долзарб масалалардан бири. Ваҳоланки, бу модда етишмаслиги туфайли ёш болалар ақлий ривожланишдан ортда қолиб кетиши мумкин.
Шу ўринда қайд этиш жоизки, Суннатулло Фазлиев 2014 йилда “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. 2017 йилнинг март ойида Беларусда ўтказилган кимё, физика, биология ва математика фанларидан комплекс тузилган “СТЕНД” олимпиадасида бронза медали соҳиби бўлди.
Ёш ихтирочи Халқаро суд токсикологлари ассоциацияси, Дориларнинг терапевтик мониторингги ва клиник токсикология халқаро ассоциацияси аъзоси ҳисобланади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда аллергияга қарши янги дори воситалари яратилди

Ўзбекистонда гепатит C вирусига қарши дорининг субстанцияси яратилди

Асосий дори воситалари рўйхати тасдиқланди

Англия олимлари касалликка қарши янги дори воситасини яратишди

Олимлар саратоннинг ривожланишини тўхтатишга қодир бўлган дори воситасини яратдилар

«Мельдоний» дори воситаси асосчиси пиёнисталикка қарши дори яратди