date

Тадқиқот: грипп юрак ва инсульт хавфини кескин оширади

Тадқиқот: грипп юрак ва инсульт хавфини кескин оширади

Калифорния университети олимлари грипп ёки COVID-19 билан касалланган одамларда юрак хуружи хавфи кескин ортиши мумкинлигини аниқлади.

Тадқиқотда кўрсатилишича, вирусли инфекцияларни бошдан кечирган инсонларда соғайгандан кейинги ҳафталарда юрак ва қон томир тизимига катта юк тушади. Бу эса инфаркт ёки инсульт хавфини бир неча баравар оширади.

Олимлар 52 мингдан ортиқ илмий ишни таҳлил қилиб, шулардан 155 тасини чуқур ўрганиш учун танлаб олган. Натижада гриппни бошдан кечирган одамларда бир ой ичида юрак хуружи хавфи тўрт баравар, инсульт хавфи эса беш бараваргача кўпайиши аниқланган. COVID-19 эса бу хавфни уч бараварга оширади ва таъсири бир йилгача сақланиши мумкин.

Калифорния университети профессори Косукэ Кавайнинг таъкидлашича, вирусли инфекциялар танада кучли яллиғланиш жараёнини қўзғатади ва қон ивишини кучайтиради. Бу ҳолат соғайгандан кейин ҳам давом этиб, юрак ҳамда қон томирларига ортиқча босим юклаши мумкин.

Мутахассислар вирусли касалликлар нафақат нафас олиш тизими, балки юрак ва қон томирлар учун ҳам жиддий хавф туғдиришини таъкидлаб, ҳар йили гриппга қарши эмланишни тавсия этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Тадқиқот: грипп юрак ва инсульт хавфини кескин оширади