Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Пахтакор марказий стадионида, минглаб ишқибозлар қаршисида Яман терма жамоаси устидан ғалабани тантана қилди.
Байрамона руҳда ўтган учрашувдан сўнг терма жамоа дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз тажрибали мутахассис бош мураббий Вадим Абрамов билан учинчи бор бирга ишламоқда. Бундан аввал икки бор олимпия терма жамоасида Абрамовга кўмаклашган.
- Денис Александрович ғалаба билан табриклаймиз. Дастлаб Яман терма жамоасига қарши кечган ўйин ҳақида. Сизнингча терма жамоамиз ниманинг ҳисобига ғалабага эришди?
- Тўғриси Яман кучсиз ва бўш ўйнади. Ўйлашимча бизнинг йигитлар яхши тайёргарлик кўришди ва уларга имконият қолдиришмади. Мухлислар қатори биз ҳам мамнунмиз.
- Мазкур йиғинга чақирилган учинчи дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов кимнинг қарорига мувофиқ таклиф этилди?
- Абдумавлонни Вадим Абрамов таклиф қилди.
- Одатда йирик ҳисоб қайд этилган баҳсларда ғолиб жамоани камчиликлари сезилмайди. Учрашув давомида терма ўйинида хатоларни пайқадингизми? Шунингдек шогирдингиз Элдор Суюновга бу ўйинда деярли юмуш топилмади..
- Хато ва камчиликлар доим бўлган. Йўл қўйилган камчиликларни тўғирлаймиз ва уларни устида яна ишлаймиз. Ҳа, Элдорга ҳимоячилар иш қолдирмади.
- Фаластин билан учрашувдан сўнг жамоада кайфият тушган эди. Футболчиларни мураббийлар штаби билан биргаликда қандай руҳлантирдинглар?
- Машғулотлар жараёнида ва ўйиндан аввал, биз ҳаммамиз ватан шаъни учун майдонга тушаётганимизни таъкидладик. Йигитлар айтганларимизни тўғри тушунди.
Абдулазиз суҳбатлашди
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳарбий хизматдан қочган 30 дан ортиқ украиналик чегарани кесиб ўтишга уриниб, ҳалок бўлди
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми?
Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат
Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади
Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди
Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди