12:30 / 08.11.2019
3 555

Онлайн тизимга ўтган тадбиркорлар банк кассаларига савдодан тушган нақд пулларни ўзлари белгилаган даврларда топширади

Онлайн тизимга ўтган тадбиркорлар банк кассаларига савдодан тушган нақд пулларни ўзлари белгилаган даврларда топширади
Ҳеч кимга сир эмас мамлакатимизда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасини янада эркинлаштириш, унинг ҳажмини кескин ошириш, ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасида ривожланган давлатлар тажрибаси ўрганилиб, уларни мамлакатимиз иқтисодиётига татбиқ этиш юқори самара бермоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан онлайн назорат-касса машиналарини қўллаган тадбиркорлик субъектларига қатор имкониятлар ва енгилликлар берилди.

Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекциясида UzKassa компанияси мутахассислари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъекти вакиллари билан ўтказилган семинарда мазкур фармонга мувофиқ савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг амалиётга татбиқ қилинишига бағишланган семинар ўтказилди.

Тадбирда таъкидланишича, онлайн тизимга ўтган тадбиркорларга нисбатан бугунги кунгача мажбурий қўлланилиб келинган амалдаги фискал хотирали назорат-касса машиналарини ишлатиш, шунингдек, кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш ҳамда иш куни якунида назорат-касса машинасининг кунлик ҳисоботини чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинган.

Шунингдек, бундай тадбиркорларга кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқи берилади.

Семинарда мутахассислар ва давлат солиқ хизмати органлари ходимлари учрашувда тадбиркорлик субъектлари вакилларига онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассаларнинг афзалликлари, улардан фойдаланиш тартиби хусусида тўлиқ маълумот бердилар.
Тадбир якунида тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.
Бухоро вилояти ДСБ
Ахборот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Онлайн тизимга ўтган тадбиркорлар банк кассаларига савдодан тушган нақд пулларни ўзлари белгилаган даврларда топширади