20:30 / 04.02.2020
4 258

Нега насроний роҳиб масжид қураяпти?

Нега насроний роҳиб масжид қураяпти?
Эфиопиялик насроний роҳиб бир шаҳарда ҳам черков ва ҳам масжид қуриш учун маблағ тўплашга киришган.
Оромия штати таркибидаги Шарқий Ҳарарге вилоятида Ланге шаҳарчаси бор.

У ерда насронийлар ҳам, мусулмонлар ҳам истиқомат қиладилар. Руҳоний Абба Аклилемариям Комоснинг Би-би-си Afaan Oromoo хизматига айтишича, маҳаллий аҳолининг қўли калталиги боис Лангедаги черков ҳам, масжид биноси ҳам вайрона аҳволга келган, маҳаллий ибодатчиларнинг таъмирлашга маблағи бўлмаган.

Илк бор Абба Аклилемариям Комос Ланге шаҳарчасига 2015 йили борганида "черков биносини таъмирлаш керак экан" деган хаёлга боради.
У янги черков биносини қуриш керак, деган қарорга келади. Орадан кўп ўтмай, янги масжид биносини ҳам қуриш керак экан, деган фикрга келади.

Чапдаги сурат янги черковнинг, ўнгдагиси эса янги қурилаётган масжиднинг сурати
Би-би-сининг Afaan Oromoo хизмати мухбири роҳибдан, "черков қуриш билан чеклансангиз ҳам бўларди-ку, нега янги масжид биносини қуришга қарор қилдингиз", деб сўраганида у "Худонинг ихлосини қайтаришни" истамаганини айтди:

"Бизнинг черковимизнинг ҳам, мусулмон биродарларимиз масжидининг ҳам аҳволи бир хил бўлсаю, мен фақат черков қуриш учун маблағ тўпласам, Худонинг ихлосини қайтарган бўлардим. Бизнинг динларимиз бошқа-бошқа, аммо муҳаббатимиз эмас".

Абба Аклилемариям Комос пойтахт Аддис-Абебадаги Эфиопия Исломий ишлар олий кенгашига мурожаат қилган. Шундан сўнг масжидларда пул йиғиш бошланган.
"Биринчи бўлиб Аддис-Абебадаги "Нур" масжидида пул йиғишни 2018 йил октябрида бошладим. Икки ойдан кам вақт ичида 200000 Эфиопия бирридан зиёд маблағ тўпладик", дейди роҳиб.

200 минг бирр 6200 АҚШ доллари деганидир. Қурилишлар бошланиб, ҳам черковнинг ва ҳам масжид устунлари кўтарилиб қолди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нега насроний роҳиб масжид қураяпти?